Главная » Erkak va ayol munosabatlari » “АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМДИЛИМ…” (1-МАҚОЛА)
“АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМДИЛИМ…” (1-МАҚОЛА)

“АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМДИЛИМ…” (1-МАҚОЛА)

  • Категории: Erkak va ayol munosabatlari
  • Название: “АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМДИЛИМ…” (1-МАҚОЛА)
  • Дата релиза: 20-02-16, 23:43
“АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМДИЛИМ…” (1-МАҚОЛА)
“Яқинда 30 ёшга тўламан. Аммо ҳанузгача уйланганим йўқ. Ота-онам қанча қистасалар-да, кўнглимдаги бир ҳадик турмуш қуришимга йўл бермаяпти. Мактабни битиришдан бир неча йил олдин ўзимни сунъий қониқтиришни беихтиёр одат қилдим. Тўғриси, бу ҳолни қилмасам кечалари ухлашим ҳам қийин бўларди. Бундан 7-8 йил олдин қўлимга бир китоб тушиб қолди. Унда онанизмнинг зарарли жиҳатлари, жумладан унинг мизож сустлиги, тўшакдаги муомалага ноқодир қилиб қўйишлиги ҳақида ёзилганларни ўқигач, чуқур изтиробга тушдим. Уйлансам шарманда бўлишдан қўрқаман. “Тарки одат амри маҳол” эканми, ҳозир ҳам бу одат билан онда-сонда шуғулланаман. Ҳаётга қизиқишим қолмади, мен нима қилай?…” А. Онанизм (мастурбация ёки кафтаки) ҳирсий хоҳишни алоқасиз қондириш услуби бўлиб, баъзилар уни ўта зарарли, деб билишса, бошқалар унга бепарво қарайдилар. Бу иккала нуқтаи назарни ҳам тўғри деб бўлмайди. “Онанизм” атамасини чўпон Онан ҳақидаги ривоят билан боғлашади. Ривоят қилинишича, ўз ҳирсини ғайритабиий йўл билан қондиришга одатланган бу кимсанинг ахлоқсизлигидан ғазабланган Парвардигор уни иккала қўлидан ҳам жудо қилиб жазолаган экан. Бошқа ривоятлар эса “Инжил” қаҳрамонлари билан боғлиқ. Бу ривоятга кўра, Онаннинг отаси унга акасидан қолган тул аёл билан яшашни буюрганлигини хушламагани боис, у шаҳватини фарзанд бўлмасин дея қўл ёрдамида ерга тўкишга одатланган экан. Кўпгина ўрис олимлари шаҳвоний жўшқин ёшда россиялик ўсмир йигитларнинг 55-70 фоизи, қизларнинг 25-30 фоизи онанизм билан шуғулланишларини эътироф этишмоқда. Профессор А.М.Свядощнинг: “…ёшлик пайти мастурбация билан аҳён- аҳёнда шуғулланиш — жинсий фаолият беқарорлигини маромига солиш услубидир. У кескин қўзғалишнинг шаштини сусайтириши туфайли зарарсиздир…”, — деган фикрига ҳам қўшилиб бўлмайди. Айрим олимларнинг: “онанизм билан шуғулланиш фойдали”, — деган ташвиқлари эса мутлақо асоссиздир. Тиббий нуқтаи назардан кафтакининг қуйидаги турлари тафовут қилинади: 1. Фрустрацион псевдомастурбация жинсий аъзоларга тегиниш натижасида закар таранглашади, аммо шаҳват чиқиши ва лаззатланиш ҳисси рўй бермайди. 2. Балоғат ёшига етмаганлар эрта мастурбацияси ҳали жинсий майл пайдо бўлмаган ёшда, яъни ҳали ўн ёшга тўлмаганларда учрайдиган ҳол. Бу ҳолда закар қўзғалса-да, гоҳо шаҳват чиқмайди. Гоҳида эса шаҳват чиқиши кузатилса-да, лаззатланиш рўй бермайди. 3. Ўспиринлик давридаги мастурбация энг кўп учрайдиган кафтаки тури ҳисобланади. Бу шаҳвоний ҳирс билан боғлиқ бўлганлиги туфайли жинсий майл, эҳтилом пайдо бўлган балоғат ёшидан бошлабоқ рўй бериши кузатилади. 4. Ўрин босувчи маструбация йигирма ёшдан сўнг пайдо бўлади. Жинсий ҳаёт кўрган йигитлар аёлидан маълум бир сабабларга кўра ажралиб қолиши натижасида бу усулни қўллашга мажбур бўлишади. 5. Персевератор — обсессив мастурбация барча жинсий муносабат шаклларини сиқиб чиқарган, патологик турдаги, дардсимон онанизмдир. Одатда, юқорида таъкид этилган бошқа турдаги кафтакилардан, кўпчилик маълум бир вақтга келиб халос бўла олиши мумкин. Аммо бу турдаги онанизм билан шуғулланувчилар ҳатто уйланганидан сўнг ҳам бу одатни асло канда қила олмайдилар. Кафтакининг бу тури билан машғуллар бемор бўлганликлари туфайли, оғир ҳолларда закар таранглашмаса ҳам, шаҳват чиқмаса ҳам, инзол бўлмаса ҳам бу одатларини қайта-қайта такрорлайверадилар. 6. Тақлидомуз мастурбация билан шуғулланадиганлар асло ўз ихтиёри билан ёлғизликда кафтаки қилмайдилар. Улар ўз шериклари орасидан ажралиб қолмаслиги учунгина тенгдошлари билан “пойгаларда” қатнашадилар, холос. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, 3- 4- тур яъни ўспиринлик давридаги ҳамда ўрин босувчи мастурбация — физиологик ҳол бўлиб, ҳеч қандай даволаш услубларисиз ва асоратсиз йўқолиб кетади. 2-балоғатга етмаганлар эрта мастурбациясининг қўзғовчи сабаби аниқланиб махсус чора кўрилиши лозим. 5-турдаги дардсимон онанизм касаллик ҳисобланиши боис даволаш тадбирларини қўллаш ва қўзғовчи сабабларини йўқотиш мақсадга мувофиқ бўлади. 1- 6- турдаги ёлғондакам мастурбацияда эса ҳеч қандай даволаш зарур эмас, фақат тарбиявий услубларни тўғри йўлга қўйиш кифоя бўлади, холос. Ота-оналар болаларини онанизмга мойил қилиб қўйиши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатларга эътибор беришлари шарт: 1. Болага ўта тор кийимлар кийдирилиши ва баданнинг ифлослиги туфайли жинсий аъзо ҳудудининг қичиши. 2. Вақтида хатна қилинмаганлиги боис, олат кертмагининг закар бошидаги шаҳвоний таъсирчан ҳудудларни қисиши, яъни фимоз дардининг таъсири. 3. Биз ўзбекларнинг ўғил болаларга “носвойингдан бер”, — дея жинсий аъзосига тегиниб эркалашимиз ва гижжаларнинг бола орқа тешигини қичитиши ҳам онанизмга мойиллик туғдириши мумкин бўлган омиллардандир. 4. Болаларнинг бекорчилиги ва тантиқлиги ҳам бу одатга сабаб бўлиши мумкин. 5. Ўспиринлар ҳайвонларнинг ҳатти- ҳаракатларига, ўзидан ёши каттароқларнинг ахмоқона қилғуликларига тақлид этишлари ҳам табиий. 6. Ўткир масаллиқли, тузламали, кучли таомларнинг уйқудан олдин кўп истеъмол қилиниши ҳам безовта қилувчи хатарли омиллардандир. 7. Уйқусизлик, асабийлик ҳам ўсмирларни онанизм домига итаради. Зеро, кафтакининг тинчлантирувчи кучи ўсмирларни ўзига тез жалб этиши билан хавфлидир. 8. Бугунги кундаги энг хатарли сабаблар сирасига беибо адабиётлар ўқиш, шаҳвоний-ишқий саргузаштли суҳбатларга қулоқ тутиш билан бир қаторда, ойнаи- жаҳон, “видео”, мобил телефон, интернетнинг кони зарар таъсирини ҳам киритиш лозим. Айниқса, назоратсиз қолган ўсмирнинг бешарм-ҳаёсиз лавҳаларни томоша қилиши, кейинчалик ҳирснинг сунъий йўл билан қондирилишига олиб бориши шаксиздир.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: