
Қабристон жимжит
- Категории: Qo'rqinchli Voqealar
- Название: Қабристон жимжит
- Дата релиза: 21-02-16, 20:58
Қабристон жимжит
Қабристон жимжит. Фақат
йўлакнинг икки четида саф
тортган мирзатераклар қабр
устига бош эгган
фарзандлардек онага ором
тилаб алла айтади. Уларнинг
мунгли шивирлаши тиловат
садоларига қўшилиб, юракни
эзувчи оҳангга айланади... Оқ
сурп яктак кийган, мош-гуруч
соқоли ўзига ярашган гўрков
юзига фотиҳа тортиб ўрнидан
туради: — Бўлди энди, болам!
Бунақада ўзингизни олдириб
қўясиз. Дунёнинг ишлари шу
экан, илож қанча? — У бир зум
индамай қолади-да, қўшиб
қўяди: —Волидаи
меҳрибонингиз хўп ярлақаган
одам эканлар.parvona.com . Тўшакда
ётмабдилар, бировга
зориқмабдилар... Бунақа
беозор ўлим ҳар кимга ҳам
насиб этавермайди. Нами
қуриб
улгурмаган тупроқ уюмига
тикилганча ўйлайман. Eҳтимол
шундайдир. Онам бу дунёда
камсуқумгина яшарди. Ҳеч
кимга озор бермасди. Ҳеч ким
билан ҳеч нимани талашмасди.
Эҳтимол, табиатнинг энг
шафқатсиз элчиси билан ҳам
олишиб ўтиришни
хоҳламагандир. Эҳтимол... —
Кўрдингизми, — дейди қария
ўйчан оҳангда,— ўша куни
кечаси билан жала қуйиб
чиқди. То қабрга қўйгунимизча
тинмади. Қўйишимиз билан
чарақлаб офтоб чиқди. Бунақа
руҳи пок одамлар кам бўлади,
болам, мен биламан-ку.
Eҳтимол шундай ҳамдир.
Балки, одамларнинг дардига
шерик бўлавериб кўникиб
кетган бу нуроний қария
керакли пайтда ҳар кимга ана
шундай тасалли сўзини айтар.
Раҳмат сенга, отахон. Эртами-
кечми ҳар кимнинг иши
тушадиган мана шу қўлларинг
учун раҳмат. Ўртаниб турган
юракка сув сепа биладиган
мана шу ҳамдард қалбинг
учун
раҳмат. Фақат... Ҳамма гап
ёмғирда бўлса, яна ақалли уч
кунгина онамнинг умри
чўзилса-ю, кейин ёмғир эмас,
муттасил тош ёғса ҳам рози
эдим... Бир ҳафта бўлдики,
дўстларим, таниш-нотанишлар
эшикдан маъюс кириб
келишади. Дўстларим жимгина
ўтириб, жимгина чиқиб
кетишади. Бошқалар оҳиста
сўрайдилар: — Неча ёшда
эдилар? Мен айтаман...
Айтаману ўйлайман: онанинг
ёш-қариси бўладими?
Меҳрнинг ёш-қариси
бўладими? Шафқатнинг-чи?
Садоқатнинг-чи? Илгарилари
бир ҳақиқатни билардим. Она
учун боланинг катта-кичиги
бўлмайди. Энди яна бир
ҳақиқатни англадим. Бола
учун
ҳам онанинг катта-кичиги
бўлмас экан. Она — она экан.
Унга бошқа сифат керакмас.
Уткир Хошимов.
Смс Шерлар