Главная » Qo'rqinchli Voqealar » АЖОЙИБ ЖОСУС АЁЛ
АЖОЙИБ ЖОСУС АЁЛ

АЖОЙИБ ЖОСУС АЁЛ

  • Категории: Qo'rqinchli Voqealar
  • Название: АЖОЙИБ ЖОСУС АЁЛ
  • Дата релиза: 21-02-16, 19:48
АЖОЙИБ ЖОСУС АЁЛ
Жосуслар ҳақида анчагина қиссалар борки, уларда аёллар сезиларли рўл ўйнайдилар. Улар маълумотларни етказиш учун бирор кишини қучоғига ўзларини отадилар. Улар ўзларини ишлатадиган кишиларнинг ҳурматларига сазовор бўлганларида ва келажак ҳаётда ҳам уларнинг ёрдамларидан баҳраманд бўлиб турганларида эди! Аммо бу xўжайинлар аёллар орқали ўзларига керакли маълумотларни олганларидан ва уларнинг аёллиги ва гўзаллигидан фойдаланганларидан сўнг, уларни артқич латта каби улоқтириб юборадилар. Мен мисол тариқасида «Маxфий уруш: жосуслик ва контрразведка фалсафаси” китобидаги бир гўзал қиз воқеасини келтираман. Москвадаги КГБ ҳодимлари ўз ишларида 20 ёшли бир гўзал қиз – Таня Евсевичдан фойдаланмоқчи бўладилар. У агар уларнинг талабини бажармаса, унинг ота онасини давлатга қарши фаолиятда айблаб жазолашларини айтиб қўрқитишади. Бундай қўрқитишлар натижасида, Таня розилик беради ва уни шаҳардан ташқари ўрмонда жойлашган аёллар учун маxсус КГБ мактабига юборадилар. У ерда уни советларга керакли сиёсий, ҳарбий ва тижорий маълумотларни олиш учун ўзининг чиройли танасидан қандай қилиб фойдаланиш йўлларини ўргатадилар. Унга, энг оғир ва камгап эркаклар билан қандай муомала қилишни, қандай қилиб уларни ҳорижликлар учун мўлжалланган тунги клубларда овлашни ва қандай қилиб кечки овқатдан тўшакка ўтишни ўргатадилар. Унинг овлаши керак бўлган киши ҳали ёш ва чиройли эди. У ҳориж элчиҳоналаринг бирида ҳарбий атташе эди. Бундан аввал эса Кореядаги уруш давомида танк рўтасига бошчилик қилган. Маълум бўлишича ушбу рўта энг янги кўринишдаги танклар билан жиҳозланган, бундай танклар эса фақат «эркин дунё» мамлакатларида ишлаб чиқариларди. Уларда Совет армиясидан кўра мукаммалроқ артилерия жиҳозлари ўрнатилган бўлиб, Таняга мана шу жиҳоз ҳақида маълумот олишни топширдилар. Мазкур одамни илинтириш қийин бўлмади, Таня у билан у яшайдиган меҳмонxона саҳнида тўқнашиб қолади, бу «тасодифий учрашув» эди. Аммо Таня унга кечки овқатга таклиф қилишга жилов берди, сўнг эса унинг xонасида бўлди. Унинг қучоғида эканида Таня ундан қандай қилиб маълумотлар олиш кераклигини унутмади. Ҳарбий зобит кўрпа остида унга ўзи ва танклар ҳақида барча маълумотларни ўзи айтиб берди. Ушбу маълумотларни Таня полковник Толпегинга етказади, у эса маълумотларни ўзида мавжуд маълумотлар билан таққослайди ва вазифа бажарилади. Таня КГБда ўз ишини давом эттиради, аммо тўсатдан у ўзининг ота онасини бошқа ўнлаб аёллар билан бирга ўзи ишлайдиган бўлим бошлиғи Толпегин томонидан жазоланганини билиб қолади. Таня ундан қасос олишга қарор қилади. Бир куни полковник уни биргаликда кечани ўтказишга таклиф қилади. Таня фурсатдан фойдаланиб, Толпегинни бошини айлантириб, ўзига боғлаб олиш ва «темир парда» ортига қочишга ёрдам бериши учун ўзи таълим берган барча макр-ҳийлаларини ишлатади. Полковник унга барча керакли ҳужжатларни тўғрилаб беради, шундан сўнг Таня уни мастлигида ўлдиради ва Ғарбий Олмонияга қочиб кетади, у ерда у америкаликлардан ҳарбий бошпана олади.[1]

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: