Главная » Qo'rqinchli Voqealar » Daxshat yakuniy qism
Daxshat yakuniy qism

Daxshat yakuniy qism

  • Категории: Qo'rqinchli Voqealar
  • Название: Daxshat yakuniy qism
  • Дата релиза: 21-02-16, 19:25
Daxshat yakuniy qism
Ўзининг жуда ҳам толиққанини ҳис қилиб эртароқ ётмоқчи бўлди ва идиш-товоқни йиғиштириб қўйиб кроватга ёнбошлади. Бугун қаттиқ меҳнат қилганидан кўзлари ўз-ўзидан юмилиб бораверди. Ярим соатга қолмай донг қотиб ухлаб қолди. Вақт ярим кечага борганда яна дупур- дупур овозлардан уйғониб кетди. Ҳовлида гуррос одамлар у ёқдан-бу ёққа чопиб ўтишар, ҳар хил тушунарсиз овозлар эшитиларди. Мақсуд югуриб ташқарига чиқди, аммо ҳовлида ҳеч ким йўқ. Қаттиқ чарчаганимдан босинқирабман, шекилли, деб ўйлаб яна кириб ётди. Лекин кўзи илинар-илинмас яна ғалати овозлардан уйғониб кетди. Биров қулоғининг тагида «Йўқол бу ердан!» деб қичқиргандай бўлди. Мақсуд сакраб ўрнидан туриб кетди. Шунда унинг эсига болалигида эшитган жин, алвастилар ҳақидаги ҳикоялар тушиб бир сесканиб олди. Тезда ўзини қўлга олиб, булар бари чўпчак деб ўзини ишонтирмоқчи бўлди. Аммо хавотири тарқамади. Энди унинг кўзига уйқу илинармиди. Ўрнидан туриб ваннага кириб ювинмоқчи бўлди. Ювиниб бўлиб артинаётганда орқадаги дераза тиқирлади. Мақсуд беихтиёр ўша томонга қаради. Қаради-ю, тили танглайига ёпишгандай лом-лим деёлмай, бақрайиб қолди. Деразадан унга бир одам қараб турар, қулоқлари эшакнинг қулоғидай узун, кўзлари бақрайган, сочсиз бошида қулоғи саланглаб осилиб турарди. Мақсуднинг тиззаларидан дармон кетди, оёқлари ўзини кўтара олмай эгилиб чўккалаб қолди, сўнг гуп этиб ерга қулади. У эрталаб ҳушига келганда ваннахонада ётар, совуқданми, қўрқувданми бутун вужуди қалтирарди. Бир амаллаб калима келтирди-да, чиқиб сув ичди. Яхшиям, йиқилганда ҳеч қаери шикаст топмабди. Шу тариқа бу тун ҳам беҳаловат якун топди. Худди шунга ўхшаш ҳодисалар кейинги тунларда ҳам давом этди. Мақсуднинг уйқусизликдан кўзлари киртайиб қолди. Ўзини ҳорғин, касал сеза бошлади. Келганига бир ҳафта бўлган куни, душанбадан сешанбага ўтар кечасидаги воқеа унинг тоқатини тоқ қилди. Ўша тунда у кимнингдир қаттиқ қичқириғидан уйғониб кетди. Ярим тунда кимдир ташқарида унинг исмини айтиб чақиргандай бўлди. Эшикка чиққанида четан тўсиқ олдида қора кийинган бир кимса турганини кўрди. Кимса уни кўриб орқасига бурилиб кета бошлади. Беихтиёр Мақсуд ҳам унга эргашди. Тамом. Бошқасини билмайди. Бир маҳал кучли чинқириқдан ўзига келди. Бу поезд овози эди. У кўзини очганида прожекторини ёқиб унга поезд бостириб келар, ўзи поезд йўлининг ўртасида ўтирарди. У жонҳолатда ўзини ёнбошга ташлади, пастликка думалаб кетди. Шунда тепасидан шарақ-шуруқ қилиб поезд ўта бошлади. У анқайганча ўтаётган вагонларга қараб тураркан, ҳозиргина шу вагонлар тагида вужуди тилка-тилка бўлиб кетиши мумкинлигини ўйлаб даҳшатга тушди. Сурон солиб поезд ўтиб кетганидан кейин ҳам нима қилишни билмай серрайиб тураверди. Ниҳоят, ўзига келиб атрофга аланглади. Зим-зиё тун. Ўрмоннинг ўртасидан ўтган поезд йўлида турарди. У бу ерга қандай келиб қолганини англамади. Қаёққа юришни билмай рельс бўйлаб кета бошлади. Қарағайлар шохининг шовуллаши, қайинларнинг «қар- р- қар-р» овоз чиқариши ваҳимали туюлар, тезроқ бирор бир одам яшайдиган манзилга етиш учун юраверди- юраверди… Тонг оқара бошлаган пайтда қандайдир бир разъездга яқинлашди. Бир-иккита разъезд ишчиларининг қораси кўрингач, кўнгли жойига тушиб қадамини тезлатди. Разъезд орқасидаги йўлга чиқиб олганда шаҳарга ишчиларни ташийдиган автобус келиб тўхтади. Мақсуд дарров унга чиқиб олди. Ҳатто қаерга боришини ҳам суриштирмади… У икки соатлардан кейин Комилжонни излаб топиб борди. Унга бошидан шу етти кун ичида ўтганларини айтиб берди. - Ҳа-а. Энди тушундим нимага у ерда одамлар узоқ ишламасликларини,- деди Комилжон. - Жон, ука, менга бир одамгарчилик юзасидан ёрдам беринг, уйга етиб олай. Агар ўлмасам, сизга қарзимни қайтараман, — йиғлаб юборгудай бўлиб ялинди Мақсуд. - Мен сизга албатта ёрдам бераман. Шундай кунда бир-биримизга асқотмасак бўладими, ака. Йўлкирангизни мен тўлайман. Пича пул бераман, совға-салом оласиз,- деб унинг кўнглини кўтарди Комилжон… Икки кундан кейин Комилжон уни поездга кузатгани чиқди. «Энди бу ерларни елкамнинг чуқури кўрсин. Комилжондан қарзимни ишлаб маошимдан узаман», деб хаёлидан ўтказди Мақсуд.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: