
Дўзах хакида
- Категории: Qo'rqinchli Voqealar
- Название: Дўзах хакида
- Дата релиза: 21-02-16, 19:49
Дўзах хакида
Кофирларни кишан ва
занжирлар билан боғлаб олиб
келинади, қора мойдан кийим
кийдирилади ва юзларини
олов ўраб олади
Аллоҳ таоло деди: «(Албатта,
Аллоҳ ғолибдир ва) Ер бошқа
бир Ерга, осмонлар (бошқа
осмонларга) айланиб
қоладиган ҳамда (барча
одамлар) Ёлғиз ва қудратли
Аллоҳга рўбарў қилинадиган
кунда (қиёмат кунида интиқом
олгувчидир). (Эй Муҳаммад,) у
кунда гуноҳкор кимсаларни
кишанлар билан боғланган
ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг
кийимлари қора мойдан
бўлиб, юзларини олов ўраб
олади» (Иброҳим: 48 – 50).
Ушбу даҳшатли кунда: Ер
бошқа бир ерга айланганида,
яъни имом Бухорий ва имом
Муслимларнинг «Саҳиҳ»
китобларида Саҳл ибн Саъд
разияллоҳу анҳудан ривоят
қилинган расулуллоҳ
соллоллоҳу алайҳи ва
салламнинг: «Одамлар Қиёмат
кунида ундек оппоқ рангда ва
ҳеч бир аломатлари (ўнкир-
чўнкирлари) бўлмаган Ер
устида тўпланадилар» (Имом
Бухорий, Ҳадис № 6521. Имом
Муслим, ҳадис № 2790)
ҳадисларида тавсифланган;
одамлар расулуллоҳ
соллоллоҳу алайҳи ва
салламдан уммул-муъминийн
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят
қилган: «Мен, расулуллоҳ
соллоллоҳу алайҳи ва
салламдан: «Ер бошқа Ерга ва
осмонлар (бошқа осмонларга)
ўзгаради» ояти ҳақида илк
сўраган одам эдим. Мен: «Ё
расулуллоҳ, у кунда одамлар
қаерда бўладилар?»- деб
савол бердим, расулуллоҳ
соллоллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сирот (кўприги) устида»- деб
жавоб бердилар» (Имом
Муслим, № 2791) ҳадисида
баён қилинганидек одамлар
Сирот устида туришган кунда
гуноҳкорлар кўринадилар:
улар қилган куфр ва
фасодларига кўра бир-
бирлари билан жамланадилар.
Аллоҳ таоло: «Золимларни ўз
жуфтлари билан бирга
тўпланглар!» деб айтганидек,
бир золим тоифа сифатдаги ўз
тенгги билан бирга жамланади.
Уларнинг қўллари ва оёқлари
бўйинларига занжир ва
кишанлар билан боғланади
(Табарий тафсири, 13/ 254. Ибн
Касир тафсири, 2/ 543, 544).
Кофирларнинг кийимларига
келсак, у – Аллоҳ таоло баён
қилганидек: «Кийимлари қора
мойдандир». Уларнинг
кийимлари туяларни
бўяладиган мойдир. У мой –
оловга тез туташадиган
мойдир!!
Баъзи ривоятларда бу
кийимларнинг ўта иссиқ ёки
эритилган мис экани ҳам нақл
қилинган (Ибн Касир тафсири,
2/ 545). «Кофирларнинг
юзларини олов коплайди» ва
куйдириб ташлайди! (Имом
Табарий тафсири, 13/ 257)
Смс Шерлар