
ФАЛАКАТДАН ОГОҲ ЭТГАН ФАРИШТА...
- Категории: Qo'rqinchli Voqealar
- Название: ФАЛАКАТДАН ОГОҲ ЭТГАН ФАРИШТА...
- Дата релиза: 21-02-16, 19:22
ФАЛАКАТДАН ОГОҲ ЭТГАН ФАРИШТА...
Кунлардан бир кун тушимда
бегона аёл менга қараб
келаётган эмиш.
У: «Мен айтган рақамга
қўнғироқ қил!», -деди ва
қуйидаги рақамларни
дона-дона қилиб айтди: 15, 10,
20, 04.
ўйғониб кетдим, аммо
эрталабгача ухлай олмадим.
Бу қандай рақам эканини
ўйлаб,
ўйимга етолмасдим.
Шундан кейин бу тушимни
унутиб
юбордим ҳам.
Аммо орадан бир ой ўтиб,
яна ўша аёл тушимга кирди.
Ғамгин қиёфада,
«Нега мен айтган рақамга
қўнғироқ
қилмадинг?», деб мени
койиган бўлди.
Кейин: «Энди кеч, аммо ўша
рақамларни эслаб қол!»,- деди
у.
Кўп ўтмай яна бир туш
кўрдим.
Уйимга келаётган эмишман,
уйимнинг олдида одамлар
гавжум.
Аввалига нега бундайлигига
ҳеч тушунмадим.
Кейин уйимда аза
бўлаётганини фаҳимлаб,
юрагим орқасига тортиб кетди.
- Ким ўлибди?
Ким вафот этди?
- Деб сўрадим саросимага
тушиб.
Опам эса саволимга жавоб
бериш ўрнига:
- Қўявер,
ўзим сенга ёрдам бераман.
Сени ёлғиз ташлаб қўймайман,
- деяпти.
Орадан икки кун ўтиб,
энди 20 ёшга кирган ўғлим
автоҳалокатга учраб вафот
этди.
Ўша сана бир умрга ёдимда
муҳрланиб қолди.
Ўғлим 15.10.2004 йилда бу
дунёни тарк этди.
Бу худди ўша,
айтган рақамлар эди!
Болам шўрлик ёшгина ўлиб
кетди.
Ўғилимни кўмиб
келганимиздан кейин 82 яшар
онам мен билан яшай
бошладилар.
Онам доим йиғлаганча: «Нега
мен шу
қадар кекса бўла туриб
яшаяпману,
болам шўрлик ёшгина ўлиб
кетди!»
- дер эдилар.
Шундай кунларнинг бирида
яна туш
кўрибман.
Ўғлим бизни чўмилишга олиб
кетмоқчи эмиш:
- Қўйсанг-чи,
болам,
- дедим мен.
-- Мен сузишни билмайман.
Бунинг устига бувинг ҳам анча
кексайиб қолганлар, - дедим.
У эса,
«Онажон,
ҳеч нима қилмайди.
Мана кўрасиз,
ҳаммаси яхши бўлади!», деб
мени ишонтирди.
Шундай қилиб,
учаламиз чўмилишга кетдик.
Зилол сувда мазза қилиб
суздик,
онам ҳам ёнимдалар.
Ҳаммамиз хушкайфиятда
қирғоққа сузиб чиқдик.
Шунда ўғлим:
- Ойи,
бувим мен билан бирга
кетадилар.
Сизга у ёққа боришга ҳали
эрта!
- деди у.
Улар кетишди,
мен эса қолдим.
Чиндан ҳам онам 2005
йилнинг июль
ойида вафот этдилар.
Ўғилим ўлганидан кейин 9 ой
яшадилар,
холос.
Учунчи август куни онамнинг
«еттисии» бўлиши керак эди.
Шу куни тонгга яқин туш
кўрибман.
Ўғлим мен ётган хонага кириб
келди-
да:
- Ойи,
бугун бувимнинг еттилари,
унитмадингизми?
- деди.
-- Ҳа,
ўғлим,
биламан.
Нега унитар эканман,
- дея жавоб қилдим мен.
- Мен ҳам бир ўзим келганим
йўқ,
- деди ўғлим жилмайиб.
-- Бувимни ҳам олиб
келганман!
-- Шунда онам ҳам хонага
кириб келдилар.
Менга термулганча дедилар:
- Болам,
қорним оч,
егани ул-булинг борми?
Шу пайт уйғониб кетдим.
Иримига ҳолвайтар қилиб,
қўни-қўшинига тарқатдик,
Қуръон тиловат қилиб,
ўзимиз ҳам тановул қилдик.
Айтишларига қараганда,
баъзида одамлар ана шундай
башоратли тушлар кўради.
Қай бир ғойибий куч кишини
фалокатлардан огоҳ этади.
Ўшанда тушимда кўрган
рақамларга
эътибор қилганимда эди,
балки ўғлим ҳозир ёнимда
бўлармиди,
билмайман.
Бу дунё шунақа сирли дунё
экан.
(тамом)...
Смс Шерлар