
"Хайгейт афсонаси"
- Категории: Qo'rqinchli Voqealar
- Название: "Хайгейт афсонаси"
- Дата релиза: 21-02-16, 20:36
"Хайгейт афсонаси"
Хайгейт қабристони
1839 йилда қиролича
Виктория ҳукмронлигининг
илк йилларида пайдо бўлган. У
бошқа қабристонлардан
фарқли ўлароқ, фақат
оқсуяклар учун барпо
этилганлиги билан ажралиб
турарди, чунки ҳамма ҳам
битта қабр учун 10 фунт,
оилавий қабр учун 94 фунт
ёки мақбара учун 5000 фунт
тўлай олмас эди. Аммо XX
асрнинг сўнгги йилларида
қабристон ўзининг қора номи
билан донг таратди: кўпчилик
гувоҳларнинг сўзларидан
кейин, бу ваҳимали
воқеаларга бўлган шубҳали
қарашлар ҳақиқатга айлана
бошлади. Рус ёзувчиси Борис
Акунин Хайгейт қабристони
ҳақида шундай деб ёзиб
қолдирган эди:
«Қабристоннинг марҳумлар
дафн қилинган қадимий
қисмига йўл кўрсатувчисиз
боришнинг иложи йўқ, ёввойи
ўт-ўланлар ҳамда қуюқ
бутазорлар билан қопланган,
эллик минглаб бўш қабрлар
жойлашган ҳудудда адашиб
қолиш ҳеч гап эмас. Буни
албатта, “томошабин”лар учун
ёқимли манзара деб
бўлмайди. Бу ерда, ҳатто
кундузи ҳам ваҳимали бир
осудалик ҳукм суради. Қуюқ
ўсган дарахтзорлар
нимқоронғисида сенга
Вампирлар ҳақидаги
ваҳималар ҳозирги кунда ўрта
асрлардаги каби кучли эмас,
биз улар ҳақида одатий
тасаввурларга эгамиз: улар
нурдан, саримсоқдан,
шунингдек муқаддас
сувлардан қўрқишади.
Кўринишидан оддий
одамларга ўхшашади, фақат
уларнинг қозиқ тишлари бор,
ўта рангпар, инсон қонини
сўриб ҳаёт кечиришади ва
уларнинг қурбонлари ҳам
вампирларга айланади. Улар
ҳақида биз билмаган нарсалар
шундан иборатки, вампирлар
ҳеч қачон таклифсиз ташриф
буюришмайди, уларни кумуш
қурол билан йўқ забт этиш
мумкин, бошқа қуроллардан
етган жароҳат бир неча
сонияда битиб кетади.
Шунингдек уни олов ёрдамида
ёки осина дарахтидан ясалган
ўткир учли калтак билан
юрагига уриб, ўлдириш ҳам
мумкин. Хайгейт
қабристонининг энг таниқли
вампирлари юқори табақага
мансуб шахслардир. Булар –
граф Дракула, графиня
Кармилла Карштейн, Барнабас
Коллинз, Лестат де Лионкорт...
Аввалига Хайгейт қабристони
вампирлари ҳақидаги
“сафсата”ларга кўпчилик
ишонмади, бироқ аҳвол
жиддийлаша боргач, Англия
“Вампирларни тадқиқ қилиш
жамияти” аъзоси, оккультист
Син Манчестер, қабристонда
сағанасидан чиқиб турган
марҳумларни кўрган икки
нафар мактаб ўқувчисининг
ҳикоясини эшитиб, бу иш
билан шуғулланишга бел
боғлайди. Гувоҳлардан бири
Элизабет Войдила ушбу
қабристонга ташриф
буюргандан сўнг, қўрқинчли
тушлар кўраётгани ҳақида
айтган. Гўё, унинг
ётоқхонасини қадайдир қора
кучлар эгаллаб олмоқчидек
туюлган. Бу воқеа 1969 йилда
содир бўлганди. Навбатдаги
тунда эса, Элизабет қўрққан
ҳодиса рўй берди: уни
даҳшатга солган номаълум
махлуқ ётоқхонага кирганини
пайқади. Тонгда эса қизнинг
бўйнида иккита жароҳат
пайдо бўлганди: улар қозиқ
тишларнинг изига жуда
ўхшарди. Шундан кейин
Элизабетда кучли анемия
кузатилади. Бу ҳақда эшитган
Манчестер тезда қизга ёрдам
қўлини чўзади: унинг
хонасини саримсоқ боғланган
тасмалар ва хоч билан
тўлдириб ташлайди. Беморни
эса меҳроб сувига
ювинтиради. Элизабет аста-
секин саломатлигини тиклай
бошлади. Бу воқеадан сўнг,
журналистлар шов-шув
кўтаришди: Манчестер бир
ойпараст аёл билан ўтказилган
сеанс пайтида Хайгейт
қабристонида пайдо бўлган
вампирларнинг “изига тушган”
эди. Аёл уни оилавий
мақбаралар тарафга
“бошлади”, Манчестер эса
тезда вампирларни йўқ қилиш
йўллари ҳақида бош
қотирарди. Бу маълумот
ҳақида матбуотда хабар
топишлари билан, Хайгейт
қабристонига нафақат
матбуотчилар, ҳатто
телеоператорлар ҳам “оқиб
келишди” ва бу ер мистик
фильмлар суратга олиш
майдончасига айлантирилди:
“Вампирлар тунда...” фильми
ушбу қабристонда суратга
олинди. Иш шу даражага
бориб етдики, ўзбошимча
вампир овчилари бир аёлнинг
мурдасини мақбарадан
чиқариб, бошини узиб, ёқишга
уринишган. Буни сезиб қолган
полиция ходимлари бир ойдан
кейин уларни тутиб, ҳибсга
олишган. Манчестер бу пайтда
ҳақиқий вампир деб
ҳисобланган марҳумнинг
жасадини топди, бироқ, Англия
қонунларига кўра,
марҳумларнинг танасига
жароҳат етказиш (ёғоч
қозиқни юрагига уриш) ёки
ёқиш жиноят ҳисобланарди.
Шунинг учун у зарур дуоларни
ўқиб, қабрни саримсоқ
қўшилган цемент қоришмаси
билан бетонлаб ёпиб
ташлаган. Шундан сўнг,
вампир-арвоҳ осуда уйқуга
кетиши тахмин қилинган эди.
Бироқ... 1973 йилда тасодифан
қабристон яқинидаги
хашаматли бир уй эгалари
безовталаниб, Манчестердан
ёрдам сўрашди. Уйнинг юқори
қаватларидан ҳеч нима
тополмаган Манчестер,
ёрдамчилари билан ертўлани
кўздан кечираётганда, бир
тобутга дуч келишади. Уни
орқа ҳовлига олиб ўтиб,
очишганида, Манчестер
ҳайратдан қотиб қолди:
тобутда у тўрт йиллар аввал
Хайгейт қабристонида кўмиб
ташлаган, айнан ўша
вампирнинг жасади ётарди!
Кун ёруғида ҳеч қандай ҳаёт
асари кўринмаган вампирнинг
жасади олдида ўзини тутиб
туролмаган олим ёғоч қозиқни
олиб, вампирнинг юрагига
урди.
Ва жасад унинг кўз ўнгида
бадбўй, жирканч нарсага
айланди. Кейин унинг
ёрдамчилари жасад билан
тобутни ёқиб юборишди. Шу
билан Хайгейт вампири йўқ
қилинди.
Кейинчалик, бу кошона
бузилиб, ўрнига кўп қаватли
уйлар қурилди. Бу ерда
яшовчилар эса, ўн метр нарида
Хайгейт вампири
ўлдирилганлиги ҳақида
мириқиб ҳикоя қилишарди.
Навбатдаги ваҳима 1980 йилда
пайдо бўлди. Луиза исмли аёл
вафотидан сўнг, Лондоннинг
оқсуяклар қабристонига
қўйилгани ҳақида хабар
топган Манчестер бу воқеани
ўргана бошлади. Аслида у ёш
хонимни бир неча марта
тушида кўриб, Лондондаги
ваҳималар сабабчиси, айнан
шу аёл эканига ишонч ҳосил
қилганди. Манчестер 1982
йилнинг оқшомида
қабристонга отланади.
Марҳуманинг қабри тепасига
келган олим, қабр устидаги
мушук катталигидаги
ўргимчакни кўради ва уни
ёғоч қозиқ билан ўлдиради.
Эртасига эса, марҳуманинг
жасадини қабр устидан
топишади. Пол Макларен
исмли
Британия
фуқароси
хотини
Сара билан қабристонга
зиёратга боради. Уларни кутиб
олган гид аёл қабристонда
юриш қоидалари ёзилган бир
варақ қайдномани беради.
Унда “Қабрларни
ифлослантирманг!”,
“Тозаликка риоя қилинг!”
деган сўзлар билан бирга
сўнгги қаторда “Қабристонда
вампир сўзини тилга олманг!”
деб ёзилган эди. Буни ҳазилга
йўйган Макларен оиласи
ҳазиллашиб, вампирлар
ҳақида қизғин суҳбат
қуришган. Ҳатто, Сара бир
мақбарага ишора қилиб: “Бу
ерда учта вампир бор: Энн,
Кэтрин ва Ричард Жеферсон!
Уларнинг барчаси бир кунда –
1899 йилнинг 15 майида вафот
этган,” – деб айтади. Орадан
бир неча сония ўтиб, йўтал
овозини эшитган Пол ўгирилиб
қарайди: уларнинг ортида
аввалги аср маданиятига хос
кийинган ёш қиз, аёл ва ўрта
ёшдаги одам пайдо бўлганди.
Сара кутилмаганда “Миссис
Жеферсон!” дейди. Аёл
ўгирилиб қарайди ва “Биз
танишмизми?” – деб сўрайди...
Ниманидир тушуниб қолган
Макларен камерани, Сара эса
фотоаппаратни олиб, уларни
тасвирга туширишади.
Қабристондаги йўл
бошловчилардан бири югуриб
келиб, тасвирга тушириш
тақиқланганини айтади. “Ахир
улар йўқолиб кетишди!” –
деган гапни эшитган йўлбошчи
негадир безовта бўлиб, кетиб
қолганди. Пол уни қувиб
боради, бироқ тутолмади: у
йўлак охирига “сингиб
кетади.” Чиқиш йўлагидаги
хизматчи уларнинг ҳикоясини
эшитиб, ҳайрон қолмайди.
Камерани улардан олиб
қўйишади, бироқ Сара
фотоаппарат ҳақида ҳеч нима
демайди. Қоидалар
қайдномасини берган аёл шу
қабристонда ишлаган бўлиб, у
икки йил олдин вафот этган ва
“Қабристонда вампир сўзини
тилга олманг!” – деган қоида
ҳам икки йил олдинги
қайдномага киритилган эди.
Ҳозирги қайдномадаги сўнгги
қоида: “Қабристонда тасвирга
тушириш ман этилади!” У
Маклареннинг қўлидаги
қайдномадан буткул фарқ
қиларди. Шундан сўнг, Пол
қабристонда суратга олиш
учун “марҳума” миссис
Бленчеттга икки фунт тўлагани
ҳақидаги гапни такрорлашига
ҳожат қолмаганди. Уйга
қайтгач, фотоаппарат
пленкасида қабристонда
суратга олинган бирор
кишининг сурати акс
этмаганига гувоҳ бўлишди.
Шундай қилиб, Хайгейт
қабристони вампирлар ва
арвоҳлар колониясига
айлангани ҳақиқат эканига ҳеч
ким шубҳа қилмайди. Хайгейт
вампирлари Лондоннинг
замонавий ва машҳур
афсоналаридан бирига
айланишга аллақачон
улгурган.
Смс Шерлар