Главная » Qo'rqinchli Voqealar » КИМНИНГ ЮРАГИ
КИМНИНГ ЮРАГИ

КИМНИНГ ЮРАГИ

  • Категории: Qo'rqinchli Voqealar
  • Название: КИМНИНГ ЮРАГИ
  • Дата релиза: 21-02-16, 20:41
КИМНИНГ ЮРАГИ
Бир бола қоронғуда юрганида юмшоқ нарсага қоқилди. Эгилиб қаради. Оѐқлари орасида юрак бор эди. Расмлардаги каби тирик ва қонаѐтган эди. Юрак дук-дук этйб урар ва иссиққина эди. Бола қўлига ѐпишиб олган юрақдан қутулмоқчи бўлди. Бир муддатдан сўнг тинчланганида, юракнинг эгасини топиш учун яқиндаги уй эшигини тақиллатди ва занжир оралигидан қараѐтган қизга: - Бу сизиипг юрагингизми? - деб сўради. Қиз уялиб: - Мен юрагимни уч ой олдин бир вафосизга ўғирлатганман, - деди. Қўшни уйдан сўранг, балки уларникидадир. Қиз кўрсатган уй ҳашаматли эди. Эшикни очган хизматкорлар уни юқори қаватга чиқариб, уй соҳибинииг ѐнига олиб бордилар. Бола юмшоққина гиламларнинг устига томаѐтгаи қонларни оѐғи билан ѐпишга ҳаракат қилаѐтганида уй соҳиби келди. Бола: - Бу юрак сизники эмасми, мабодо? - деб сўради. -Ҳалиям дукиллаяпти... Одам ялт-толт этиб порлаѐтган қадаҳдаги ичимликдан бир қултум ичиб: - Мен юрагимни дунѐга сотдим, оғайпи, - деб айтди. Қўшни уйда қари бир одам бор, балки у билар... Бола тезлик билан совушга бошлаган ва дукиллаши сустлашган юракни кулбадаги қарияга олиб бориб: - Бу сизникими? - дсб сўради. - Тсз бўлинг, ҳозир тўхтаб қолади. Қария ўқиѐтган илоҳий китобни секингина ѐпиб: - Мен юрагимни ҳамма нарсам билан Аллоҳга бердим, болам, - деб кулимсиради. - Қўлингдагининг эгасини нега ота-онангдан сўрамаяпсан? - Иккаласи ҳам қаридилар, - деб нолиди бола. - Чақалоққа ўхшаб хархаша қилганлари учун уч кун олдин уришиб, уларни тарк этдим. Қари одам хафа бўлди: - Тарк этдингми..?! Демак, тарк этдинг... Бола айтилганларга, қарши лоқайд кўринаѐтганди. Ҳолбуки, қари одам кутган жавобни олганди. Болага томон шахдам қадамлар ташлади ва икки қўли билан унинг кўйлагини йиртиб, кўксини очди. Боланинг чап кўксида қўлларида ушлаб турган юрак катталигидаги қонли бўшлиқ бор эди..

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: