
МУҲТОЖЛИКДАН....
- Категории: Qo'rqinchli Voqealar
- Название: МУҲТОЖЛИКДАН....
- Дата релиза: 21-02-16, 19:53
МУҲТОЖЛИКДАН....
Абдураҳмон аср намозидан
сўнг қўшниларидан бирини
ахлат идишга қўлини солиб,
бир нималар олиб, уйига олиб
кириб кетаётганини кўрди.
Қўшнисининг бу ҳолатидан
даҳшатга тушиб, ўзига-ўзи
“Унинг бир нарсага
муҳтожлиги борки, бундай
қиляпти. Мен эса қўшниси
бўла туриб, буни билмасам…”
дея ўзидан надомат қилди.
Эртасига унинг уйига бориб,
ҳолидан хабар олишга,
қўлидан келганча ёрдам
беришга қарор қилди.
Эртасига қўшнисиникига
борди. Қўшниси уни жуда
яхши кутиб олди. Буни
қарангки, унинг уй
шароитлари ҳаммаси жойида,
бой инсонлиги кўрининб
турарди. Во ажабо! Гар
шундай экан, у ҳайрон қолиб
куни кеча гувоҳи бўлган воқеа
ҳақида қўшнисидан сўради.
Қўшниси:
“ахлат идишда ейиш учун
яроқли овқатни кўриб қолдим,
ваҳоланки кимдир уни
қадрига етмай исроф қилиб
ташлаб юборган. Менга эса бу
ёқмади, мен егуликка нисбатан
бундай қилинса қаттиқ хафа
бўламан. Ҳалиги ахлат
идишдан яроқли
қолганларини ажратиб териб
олдим ва бу таомни ўзи лойиқ
бўлмаган таҳқир жойдан олиб
қўйдим”, деди. Сўнг сўзида
давом этиб:
“Бундан анча йиллар олдин
мен билан айнан мана шу
егуликка зор бўлган ҳолимда,
очлик мусибати етганда
мудҳиш воқеа юз берган.
Сабаби, мен ўзимда очликка
қарши куч-қувват топа
олмаганман, сабр қилиш
ўрнига, ўлимдан қўрққанман.
Шундан сўнг ҳар қандай
егулик бўлмасин, уни қадрига
етишга ўргандим, исроф қилиб
қўймасликка Роббимга дуо
қилардим.”
Орадан бироз сукунат ўтди…
эшитинг биродар, сизга
қалбимнинг туб-тубида ётган
ўша мудҳиш кунларимни
айтиб берай, деди-да,гап
бошлади:
“орадан анча йиллар ўтди.
Маккада яшаган вақтимда
бошимга ўта қашшоқлик
мусибати етди. Ўшанда
қўлимда на ҳунарим, на ишим
бор эди. Аёлим ва ёлғиз қизим
билан яшар эдик. Эрталаб
чиқиб кетар эдим, кимдир
менга ишми, ул-бул юмушми
таклиф қилармикин деб кўча
кезардим, аммо ундай инсон
учрамагач, яна қуруқ қўл
билан қайтардим. Уйда эса
аёлим ва қизчам мени бирор
егулик олиб келармикин деб,
интизор бўлиб кутишарди.
Аммо, доим акси бўлиб
чиқарди. Шу тарзда уч кун
ўтди. Шу уч кун давомида
ошқозонга ҳеч нима кирмади.
Очлик оғир мусибат экан.
Бундай яшаб бўлмайди, ўйлай,
фикрлай бошладим. Бирдан,
соғлом одамнинг ақлига
сиғмайдиган бир “ечим” келди
хаёлимга. Бундай вақтда миям
яхши билан ёмонни фарқига
бормайдиган бўлиб қолган
эди. Секин аёлимга бу ҳақда
сўз оча бошладим: “агар бу
тарзда ўтираверсак, очдан
ўлиб кетамиз-ку! Бу лаънати
дарддан фақат ўлиб қутилиш
мумкин, аммо мен
ўлишни….устига-устак бизку
бунга чидармиз, аммо
қизимизни қара, у ҳали ёш,
бунга сабри етмайди, уни бу
кетишда ўлиб қолиши ҳеч гап
эмас. Менда бир фикр бор, агар
сен уни чиройли қилиб
кийинтирсанг, сочларини
силлиқ қилиб тарасанг, мен
уни қул бозорига олиб бориб
сотиб келардим. Қарабсанки,
қўлимизга пул келади, егулик
сотиб оламиз. Қизинг ҳам янги
хўжайнисиникида оч
қолмайди. Баҳонада ҳаммамиз
тирик қолиб, очлик балосидан
ва бизга хавф солиб турган
ўлимдан қутиламиз”,- дедим.
Аёлим нафаси бўғзига келиб,
табиийки, бунга қаттиқ
қаршилик кўрсата бошлади,
рад этди, Аллоҳ номи билан
қўрқитти мени. Мен эса у рози
бўлмагунча у билан тортишиб
жанжаллашар, кўндиришга
ҳаракат қилар эдим. Ва ниҳоят
қизимизни тайёрлади, уни қул
бозорига олиб кетдим.
Ёнимиздан бир бадавий киши
ўтиб қолди. У қизимни кўриб
ёқтириб қолди, аммо ёш
бўлгани учунми, жуда арзон
нарх айтди. Мен эса озгина
савдолашгандай бўлиб, охири
кумуш тангада 12 риёлга
келишдик. Пулни олишим
билан тезда бозорга бордим
ва очликдан қутилиш учун
бир сават ҳурмо сотиб олдим.
Очликнинг зўрлигидан оёқда
зўрға турардим, ҳатто қўлим
шу саватни ҳам кўтаргиси
келмасди. Пулим борку деб,
бозордан бир ҳаммол
ёлладим. Сўнг олдинга тушиб
уйим томон кета бошладим.
Уйга етиб келгач ортимга
қарасам, ҳалиги ҳаммол йўқ.
тушунмадим, қани у? қаерга
ғоиб бўлди? Кўздан йўқолди,
бўлиши мумкин эмас,
тушунмай қолдим. Тезда
ортимга қайтиб уни қидира
бошладим. Минг афсуски, топа
олмадим. Эссиз, эссиз!
Сўнг ўзимга-ўзим: “бўлар иш
бўлди, энди бозорга бориб
қолган пулга бошқа ҳурмо
сотиб оларман”, деб қўлимни
чўнтагимга солганимни
биламану, баттар “шок”ка
тушиб қола ёздим, пулим
йўқ!!! наҳотки тушириб қўйган
бўлсам. Нафас етишмасди,
бўғзимга худди бир нарса
тиқилиб қолгандай эди гўё.
Кейин Ҳарамга боришга қарор
қилдим. Энди тавоф қиламан
деб тургандим, бирдан кўзим
Каъбани тавоф қилаётган
ҳалиги бадавий ва қизимга
тушиб қолди. Шунда хаёлимга
яна жирканч ўйлар кела
бошлади. Бу сафар энди
бадавийни Маккадан
чиқишини кутиб, уни ўлдириб,
қизимни қайтариб олмоқчи
бўлдим. Қандаям даҳшат!!
Ўзим зўрға турган бўлсам, уни
ўлдиришга йўл бўлсин,
дейману, аммо қарорим
қатъий эди. Аммо тавоф
чоғида унинг кўзлари менинг
кўзларим билан тўқнаш келиб
қолди. Ҳа, у мени кўриб қолди,
аттанг, ҳаммаси чиппакка
чиқди, дедим ўзимга ўзим. У
эса Мақомнинг орқасида намоз
ўқий бошлади, мен эса унинг
орқасида ўқидим. Намоз
тугагач секин қочмоқчи эдим,
у орқасига қараб мени
чақирди. Ёнига боргач:
“Бу қиз сенга ким бўлади?”,
деган, мени ёлғон гапиришга,
уялтиришга мажбур
қиладиган савол берди:
- Қўл остимдаги жориям,
дедим. Жуда ҳам сезгир,
фаросатли киши экан, дарров:-
Балки қизингдир, деб
тасдиқлаш учун қизимни
ўзидан ҳам сўради. Сўнг
сўзида давом этиб:
- Сени бундай жиноят
қилишингга нима мажбурлади,
кўриб турибман, атайлаб
қилмагансан.
Шунда ўзимдан ўзим уялиб
кетиб:
- Аллоҳга қасамки, бизга
фақирлик етди. Аҳли оилам
билан уч кун туз тотмадик.
Чора топиш ҳақида ўйламай,
аксинча, ўлимимдан
қўрқардим. Охири, шу
қизимни сотиш фикрига
келдим. Шоядки у билан биз,
сен билан унинг ўзи ўлимдан
қутилиб қолса, деган хаёл
миямда айланаверарди. Сўнг
қўлимга пул тушди, лекин уни
ҳам йўқотиб қўйдим.
У эса олийжаноблик қилиб:
- Қизингни ол ва бу ишни
бошқа алсо қайтара кўрма.
Ҳаттоки ўлим яқинлашиб
турган бўлса ҳам ўз
фарзандингдан бу йўл билан
фойдаланма, чунки барибир
гувоҳи бўлганингдек фойдаси
йўқ, ризқ ҳам йўқ. Энг тўғри
йўл, ҳар қандай шароитда
бўлсанг ҳам аввал Аллоҳга
дуо қил. Албатта Аллоҳ
мужийб зотдир.
Сўнг ҳамёнини олиб менга
берди. У ерда 30 риёл бор эди.
Шунда: “Бу сенинг ва менинг
ўртамизда, уни иккига
тақсимла ва менинг насибамни
қайтар”, деди.
Мен эса ўзимда йўқ хурсанд
бўлиб кетдим, унга ташаккур
билдириб, ҳаққига дуолар
қилдим. Аллоҳнинг бизга
қилган фазли учун ҳамду-
санолар айтдим. Сўнг қизимни
олиб бозорга бордик, хурмо
сотиб олиб уйга қайтдик. Буни
қарангки, тўсатдан ҳалиги
ҳаммолни кўриб қолдим. Ва
унга нидо қилиб чақирдим ва
:”қаерларда юрибсан, деб гап
бошламасимдан, у ўзида йўқ
хурсанд бўлиб:
- Алҳамдулиллаҳ, ниҳоят
сизни топдим, биродар.
Бозорда одам кўплигидан
сизни йўқотиб қўйдим. Зора
бозорга қайтиб қоларсиз -деб
кута бошладим. Ризқингиз
экан, Аллоҳ бизни яна учратди,
мана олинг, омонатингиз, деди.
Қувонч устига қувонч, барака
устига барака бўлиб уйга
қайтдик. Хурмоларни бўшата
бошлаган эдим ҳамки, унинг
тагида ўша, ҳа ўша 10 дирҳам
ётар эди. Субҳаналлоҳ! Тилим,
қалбим тинмай ҳамду сано
айтаверарди. Шуни билдимки,
ҳар бир ғам ортида бир роҳат
бор. Буларни эса ,албатта,
Аллоҳ таолонинг қавли
исботлайди:
Шундан сўнг ўзимга ўзим
Аллоҳ берган неъмат ва
белгилаб қўйган ризқига шукр
қилишга, таомни ҳеч қачон
ахлатга ташлаб юбормасликка
сўз бердим” !!
Смс Шерлар