Главная » Qo'rqinchli Voqealar » "Уй ажинаси"(домовой).
"Уй ажинаси"(домовой).

"Уй ажинаси"(домовой).

  • Категории: Qo'rqinchli Voqealar
  • Название: "Уй ажинаси"(домовой).
  • Дата релиза: 21-02-16, 20:38
"Уй ажинаси"(домовой).
Уй ажинаси учун қурбонлик Янги уй қурилгани, янги уйга кўчиб ўтилгани ёки бирон инсонни қаршилаб олиш муносабати билан сўйилган жонлиқ, гарчи Аллоҳни зикр этиб туриб сўйилган бўлса ҳам, ҳаромдир, унинг гўштини ейиш мумкин эмас. Исломда иймоннинг шартларидан бири Аллоҳнинг фаришталарига иймон келтиришдир. Ҳар бир муслим ва муслималар билиши лозим бўладики, Аллоҳнинг махлуқотлари ичида фаришталар ҳам бор. Ҳар бир фариштанинг ўзига Аллоҳ тарафидан юклатилган вазифаси бўлади. Масалан, Жаброил алайҳиссалом ваҳий фариштаси, Азроил алайҳиссалом жон олувчи фаришта, одамларнинг номаи аъмолини ёзувчи котиб фаришталар, ҳимоя фаришталари за ҳоказо. Шулар қаторида уй фаришталари ҳам бор. Зеро, ҳадисларда ит ва сурат бор уйга фаришта кирмайди, деб марҳамат қилинган. Бошқа дин вакиллари уй фаришталарини ўз эътиқодлари бўйича бошқача талқин қиладилар. Масалан, насроний дини вакилларида «Домовой» деган тушунча бор, яъни ўзбек тилига «уй ажинаси» деб таржима қилинса тўғрироқ бўлади. «Домовой»нинг чиндан ҳам мавжуд экани рост, бу Ислом динидаги «уй фариштаси»га жуда мос тушади, аммо насронийлар «Домовой» уйни ҳар хил бало- қазолардан асрайди, деган нотўғри тасаввурга бориб қолишган. Улар ҳатто ухлашдан олдин уйнинг бурчакларида «Домовой» учун егулик бирор нарса қолдиришга, уй ажинаси ўша таомни еб уйни қўриқлайди, деб нотўғри эътиқод қилишга ўрганишган. Шу эътиқодлар натижасида кейинчалик одамлар орасида "Қон чиқариш маросими" яъни янги уй қурилгач, ўша уй ажинасига атаб қурбонлик қилиш каби ширк одат пайдо бўлган. Жоҳилият даврида ҳам Каьбанинг атрофида ҳар хил тошлар мавжуд бўлиб, ўша давр кишилари бутларга яқинлашиш ниятида бу тошлар устида қурбонлик сўяр эдилар. Бу эса худди янги уйда қон чиқариш каби Аллоҳдан бошқага аталган қурбонликларнинг бир кўриниши, Чунки ҳар икки ҳолатда ҳам, яъни том устида сўйишми, тош устида сўйишми, шайтонни улуғлаш бор.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: