
Вақтнинг нархи..
- Категории: Qo'rqinchli Voqealar
- Название: Вақтнинг нархи..
- Дата релиза: 21-02-16, 19:51
Вақтнинг нархи..
Бир хасис бой бор эди. Бутун
умрини фақат бойлик
тўплашга
сарфлаб яшади. Бир кун
ўтириб тўплаган бойлигини
санади,
ҳаммаси бўлиб 300 минг тилла
динор тўплабди. Энди ўтириб
режа туза бошлади, - бундан
буёғига молу давлат
тўпламайман, тўплаганимни
маза қилиб еб ичиб, ўйнаб
куламан...шу пайт қаршисида
Ўлим фариштаси пайдо
бўлди.-
Кимсан? деди хасис.
-Ўлим фариштасиман, -
дедилар
Азроил алайҳиссалом. -Нега
келдинг?- деди бой...
-Жонингни
олгани!
- Йўқ, йўқ, мен ҳали
ҳаётга тўймадим, шунча
вақтим
фақат меҳнатга кетди, энди
роҳатини кўрадиганимда
жонимни оласанми, кет бу
ердан,- деди.
-Кунинг битди,
мен кечиктира олмайман, мен
буюруқни бажараман дедилар
Азроил алайҳиссалом.
Бой масала жиддийлигини
тушунди. Алдашга ўтди: -уч
кунгина вақт
бер, пулларимни тақсимлаб,
уч
кунгина яхши яшаб олай... 50
минг динор бераман сенга,-
деди.
- Йўқ деди фаришта,
менга бойлик умуман
керакмас, мен
жон оламан холос...- Икки кун
муҳлат бер, ярим бойлигимни
бераман...фаришта яна ўша
жавобни берди. - Ҳамма
бойлигимни ол, бир кунгина
вақт
бергин,- деб ялинди. –Йўқ!-
деди
фаришта қатъий. -Унда икки
оғиз сўз ёзишга вақт бергин, -
деди. Бунисига фаришта рози
бўлди. Баданини тилиб қон
чиқариб деворга қони билан
қуйидагиларни ёзди:
-Эй бойлик
кетидан югуриб умрини зое
қилган банда! Умрингни,
вақтингни қадрига ет, мен
шуни тушундимки, ҳар қанча
диноринг
бўлмасин, унга вақти сотиб
олиб бўлмас экан, 300 минг
динорга бир кунгина вақт
сотиб ололмадим. Бебаҳо
вақтни қадрсиз бойлик
топишга
сарфлама....
Умримиз ҳеч қандай бойликга
топилмас бебаҳо неъматдир!
Вақтингизни қадрланг!
Смс Шерлар