Главная » Qo'rqinchli Voqealar » VAMPIR CHIQIBDI
VAMPIR CHIQIBDI

VAMPIR CHIQIBDI

  • Категории: Qo'rqinchli Voqealar
  • Название: VAMPIR CHIQIBDI
  • Дата релиза: 21-02-16, 19:39
VAMPIR CHIQIBDI
Сербиядаги вампир Паул 1700 йилда Сербиянинг кейинчалик Австрия империясига қарашли бўлган бир вилоятида дунега келган. Ёш йигит бўлиб юрганда эса у армияга , император қўшинларида хизматга чақиртирилади . Ўзи туғилиб ўсган жойларга эса 1727 йилда қайтиб келади . Паул ер олиб, деҳқончилик билан шуғуллана бошлади. Тез орада у бир қиз билан танишиб, унга уйланиш пайига тушади . Айнан шу қизга у императорга хизмати пайтида , турк Сербиясида вампир билан олишгани хақидаги хикоясини айтиб беради . Паул вампирни ўлдирган бўлишига қарамасдан, маҳлуқ уни тишлашга улгургани йигитни хавотирга соларди . Паул ўшанда яраларини ювиб, тозалаган ва маҳлуққа айланиб қолмаслигига ишонарди. Бу нарсаларни эса у севгилисига олдиндан , ўрталарида хеч қандай сир бўлмаслиги учун айтиб берганди . Қиз бу гапларга қандай фикрда бўлганлиги хақида хеч қандай маълумотлар йўқ , негаки Паул бу гапларни айтиб бўлиб, бир хафтадан сўнг бахтсиз тасодиф туфайли хаётдан кўз юмди. Уни кўмиб бўлишгандан кейин, уч - тўрт хафта ўтиб одамлар Паулни у- бу ерда кўраетгани хақидаги гаплар тарқай бошлади. Энг дахшатлиси уни кўрган биринчи тўрт киши бироз вақт ўтгандан кейин оламдан кўз юмишди . Табийки Паулнинг бўлажак рафиқаси ундан эшитганларини одамларга айтиб берди. Қишлоқда воҳимаlaр тарқаб, одамлар бир - биридан қўрқадиган бўлиб қолишди. Одамлар Паулнинг жасадини ковлаб чиқариб олишга қарор қилишди . Бу ишнинг тепасида ўша даврнинг ўқимишли зодагонлари , икки харбий хирург турарди. Паулнинг жасади қазиб олинганда, оломон хайратдан ёқа ушлади. Чунки жасадда чириш аломатлари мутлоқ йўқ эди . Оломон Паулни вампир деб айтиб, уни жасадини бошидан айирди . Етмаганига ўликни ёқиб ташлашди. Жаллод Франк Паулни жасадидан бошини айираетган пайт мурда ғалати овоз чиқарди. Бу одамлар ўртасида тарқаган гап хақиқат эканлигига яна бир бор исбот сифатида акс этди . Худди шу ишни Паулни кўрган, сўнг оламдан кўз юмган тўртта мурда билан хам амалга оширишди. Қарабсизки шу билан барча ғалати ходисалар нихоясига етиши керакдай, бироқ. .. Бироқ , 1731 йил қишлоқда яна 17 кишининг хаёти ғалати якун топди. Уларнинг ўлишига нима сабаб эканлигини хеч ким тушинтира олмасди. Халқ Паулни ва тўрт тахминий вампирларнинг жасадини қазиб чиқаришганидаги рўй берган воқеаларни унитишга улгурмаган эди . Аммо бир тўрт ёшга етган қизча бир неча хафта олдин ўлган Мило исмли одам унинг енига келганлигини айтганда, қишлоқ аҳолиси 17 та жасадни қазиб чиқаришни режалаштира бошлашди. Қишлоқдаги тушинтириш қийин бўлган воқеалар хақидаги гаплар императоргача етиб борди . Вазиятни ўрганишга императорнинг полковник Йоханнес Флакингер деган одами келади . Унинг бошчилигида 17 та жасад қазиб олинди . Тахминлар хақиқатга айланди . Милонинг ва ундан ташқари 17 кишининг жасади хам Паулники сингари бирон - бир ўзгаришларсиз , чириш аломатлари мутлоқ бўлмаган ўликлар ётарди. Уларнинг хаммасини Паулнинг жасади сингари аввалига бошидан танаси айрилиб, сўнгра ўтда ёқилди. Шу билан қишлоқдаги сирли ўлимлар тамоман якун топди.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: