
Ўрта ёшлардаги
- Категории: Qo'rqinchli Voqealar
- Название: Ўрта ёшлардаги
- Дата релиза: 21-02-16, 19:27
Ўрта ёшлардаги
Ўрта ёшлардаги киши билан
унинг ўғли бўлса керак, 25
ёшлардаги ўғли вагонга чиқиб,
жойларига ўтиришди. Поезд
жилгандан сўнг йигит қўлини
деразадан қўлини чиқарди-да
ҳаяжон билан қичқирди:
— Дада, қаранг, дарахтлар
орқага кетишяпти!
Отаси жилмайиб қўя қолди.
Йигитнинг ёнида ёшгина эр-
хотин ўтиришганди. Улар кап-
катта йигитнинг ўзини ёш
болаларча тутишидан озгина
ҳайратда қолишди.
Бир оздан сўнг йигит яна
бақирди:
- Дада, анави кўлларга қаранг!
Булутлар ҳам поезд билан
бирга кетяпти!
Эр-хотин нафақат, йигитнинг
қилиқларидан, балки
отасининг ҳам ўзини ҳеч нарса
бўлмагандек тутишидан
ҳайрон эдилар.
Майингина баҳор ёмғири ёға
бошлади. Йигитнинг қўлларига
томчилар тушди. У яна
ҳайратини яшира олмади:
— Дада, ёмғир! Кўряпсизми,
дада?
Эр-хотин ўзларича, йигитнинг
отасига ёрдам бермоқчи
бўлиб, дедилар:
— Ўғлингизни бирор яхши
клиникага олиб бориб
кўрсатмайсизми?
Отаси деди:
— Ўзи бугун касалхонадан
чиқиб келяпмиз. Бугун ўғлим
биринчи бор ёруғ дунёни
кўрди…
Смс Шерлар