"102 ga telefon qilib portlovchi modda qo'yilgani haqida ogohlantirdim"
- Категории: Yangiliklar
- Название: "102 ga telefon qilib portlovchi modda qo'yilgani haqida ogohlantirdim"
- Дата релиза: 24-01-17, 13:29
Бугун ахборот технологиялари ривожлангандан-ривожланиб, мушкулимизни осон, узоғимизни яқин, оғримизни енгил қилмоқда. Турган жойимизда дунёнинг ҳоҳлаган ҳудудидаги инсон билан бемалол гаплашишимиз мумкин. Ҳоҳлаган танишимиздан ҳол-аҳвол сўрашимиз, олисдаги яқинларимизни бир зумда телефон орқали бўлсаям йўқлашимиз, кўнглини тоғдек кўтаришимиз мумкин.
Лекин ҳар бир нарсанинг яхши ва ёмон томонлари бўлгани каби телефон ва бошқа ахборот технологияларининг ҳам ўзига яраша ёмон томонлари бор. Айниқса, бу ҳолат ўзини яхши англамаган, қилаётган ишининг оқибатини ўйламайдиган инсонлар қилмишларида ўзини намоён этади.
Мен бекорга телефон ва бошқа ахборот технологиялари ҳақида гап бошламадим. Аҳмоқ ва нотовонлигим туфайли бошимдан ўтказган бир воқеани сиз билан баҳам кўрмоқчиман. Зора шу орқали бўлса-да ўз айбимни юва олсам ва келажакда бошқа ёлғонлар оқибатида бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга ўз ҳиссамни қўшсам.
Ўзим қассобман, Тошкент шаҳридаги қушхоналарнинг бирида ишлайман. Тўғрисини айтсам, спиртли ичимликларни унча-мунчага ичавермайман. Икки ойда бир кафе ёки чойхонада улфатлар йиғилганда ичаман холос.
Ўтган йили қиш кунларининг бири эди. Адашмасам, шанба куни чунки, асосан шанба кунлари йиғилиб чақ-чақлашамиз. Бошида ичмасдан ўтирдим, кейин бўлса ёшликдан бирга ўсган синфдошим Ботирнинг қистовлари ва бошқаларнинг гап-сўзлари ўтиб кетди шекилли, қанча қуйилса, ҳаммасини охиригача ичаверибман. Бироз бошим айланиб, ғалати бўла бошладим. Шунда ҳам тўхтатмасдан ичаверибман. Кейин нималар бўлгани эсимда йўқ. Бир маҳал қарасам уйимиз дарвозаси олдида турибмиз.
Билишимча, кайфим ошиб қолгани учун улфатларим уйимга олиб келган экан. Ботир ва Акмалга уйга киринглар дея роса таранг қилдим. Улар барибир уйга киришмади, ортига ўтирган кафемизга қайтиб кетди. Одатда тунги ўн икки-бирларгача ўтирардик, бу гал ҳам шундай бўлса керак.
Болаларим ширин уйқуда, фақатгина катта ўғлим Шерзод дарвозани очиш учун уйғониб ташқарига чиққан. Хуллас, нима қилишни билмай зерикиб ўтирдим, ётай десам уйқим келмайди. Ташқарига чиқиб бироз айланай десам ҳаво совуқ. Қолаверса, ўрнимдан турсам бошим айланяпти. Шу пайт калламга бир фикр келди. Ўзимча, кафеда ўтирган улфатларимни қойил қолдириш ва қайсидир маънода улардан ўч олиш мақсадида, 102 га телефон қилиб, ўша биз ўтирган кафенинг манзилини айтиб, у ерга портловчи модда қўйилгани ҳақида огоҳлантирдим. Кимлигимни сўрашганида, дарҳол телефон гўшагини қўйиб қўйдим.
Милицияга телефон қилишга қилдиму, кейин ўзим ўйланиб қолдим. Мени топиб олишса нима қиламан, шарманда бўламан-ку. Масала мен ўйлагандан кўра анча жиддий бўлиб чиқди. Орадан бир соат ўтар-ўтмас, кафеда бирга ўтирган улфатларим ва тўрт нафар ички ишлар ходими уйга келишди. Улар менинг телефон рақамимни сўрашди - айтдим. Паспортимни кўришди ва тахминан 2 соатларча олдин 102 рақамига бўлган қўнғироқ ҳақида сўрашди, қўрқиб кетганимдан бу ҳақда хабарим йўқлигини, маст бўлганим учун эслай олмаслигимни айтдим.
Шундан сўнг, улар мени Ички ишлар бўлимига олиб кетишини маълум қилди. Бу ҳолатдан аёлим ва фарзандларим карахт аҳволга тушган, ҳаммасининг кўзларида ёш қалқийди. Аёлим Феруза “дадаси нима бўлди, нега сизни олиб кетишмоқчи” дея сўради. Уйдагиларга ҳаммаси жойидалигини, бу ерда англашилмовчилик бўлаётганини айтиб турибман-у, ич-ичимдан қилган ишимдан уяляпман. Ҳатто, ёш бола ҳам қилмайдиган аҳмоқона ишга қўл урганимни ҳис қилиб турибман.
Шундай қилиб, туман Ички ишлар бўлимига боргач, яширишдан, ёлғон гапиришдан фойда йўқлигини англаб, бор гапни айтиб бердим. У ерга бориб билишимча, менинг биргина ёлғоним оқибатида қарийб ўн-ўн беш миллион сўм маблағ сарфланиб, тегишли гуруҳлар жалб этилган. Ўн, керак бўлса, юзлаб турли идора ва ташкилотлар хизматчилари овора бўлган. Қолаверса, кафеда бўлган ва ён-атрофда яшовчи аҳолининг тинчи бузилиб, қанчадан-қанча одамларнинг ваҳима ва қўрқувга тушишига сабаб бўлган. Маблағ-ку, майли уни топса бўлар, лекин уларга етказилган маънавий зарарни, йўқотилган обрў-эътибор ва ишончнинг ўрнини қоплаб бўлармикан. Қонунчилигимизда ёлғон хабар берганлик учун жазо белгиланган экан. Маъмурий жавобгарликка тортилиб, катта миқдорда жарима тўладим. Иқтисодий томондан ҳам анча қийинчиликларга дуч келиб, оиламдан барака қочди.
Биргина ёлғон хабар орқасидан безорилик бўйича жиноий жавобгарликка тортилиб, судланишимга ва судланган деган тамғани олишимга оз қолди. Бундан-да ёмони, ҳаловатим йўқолди, элу-юрт олдида бошим эгик бўлди. Улфатларим ҳам давраларига қўшмай қўйди. Тўй ва маракаларда шунга ўхшаш мавзуларда гап очиладиган бўлса, шарманда бўлишдан қўрқиб, дарҳол туриб кетаман.
“Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир” деб бежиз айтишмас экан. Мен ўзимнинг бошимдан ўтказганларимни баён қилдим холос. Хулоса чиқариш эса сиздан азиз газетхон!
Анвар Ражабов,
Тошкент шаҳри
Manba: Darakchi.uz