12 ёшли бола бозорни портлатмоқчи бўлди
- Категории: Yangiliklar
- Название: 12 ёшли бола бозорни портлатмоқчи бўлди
- Дата релиза: 18-12-16, 12:16
Германиянинг Людвигсхафен шаҳридаги рождество байрами туфайли ташкил этилган бозорлардан бирида 12 ёшли бола қўлаки бомбани портлатмоқчи бўлганда қўлга олинди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Нашрнинг маълум қилишича, бола ГФР фуқароси бўлиб, асли ироқлик эканлиги аниқланган. У “Ислом давлати” террорчилари томонидан ёлланганликда тахмин қилинмоқда.
Детонатор ишламай қолгани туфайли бомба портламай қолган. Бола бомбани рюкзакда олиб келган, портламай қолгандан кейин уни яна рюкзакка солиб, шаҳар бошқармаси биносига яқин жойга яшираётганда йўловчилар кўриб қолиб, полиция чақирган.
Айни пайтда бола меҳрибонлик уйида сақланиб, унга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда. У ёзда Сурияга террорчилар ёнига қочиб кетмоқчи бўлган.