Главная » Yangiliklar » 2017 yil ohirigacha Urganchda maishiy chiqindilarni qayta ishlash zavodi ishga tushadi
2017 yil ohirigacha Urganchda maishiy chiqindilarni qayta ishlash zavodi ishga tushadi

2017 yil ohirigacha Urganchda maishiy chiqindilarni qayta ishlash zavodi ishga tushadi

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: 2017 yil ohirigacha Urganchda maishiy chiqindilarni qayta ishlash zavodi ishga tushadi
  • Дата релиза: 29-01-17, 15:01
2017 yil ohirigacha Urganchda maishiy chiqindilarni qayta ishlash zavodi ishga tushadi
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи чоғида вилоятда қурилаётган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қурилиши билан танишди. Uzbekistan Today нашрининг хабар беришича, мазкур завод Ўзбекистонда ушбу йўналишда барпо этиладиган ана шундай заводлардан бири бўлади. 15 гектар майдонни эгаллайдиган Урганчдаги мазкур корхона учун ТИФ Миллий банк 7 миллиард сўм ва 970 минг АҚШ доллар сармоя киритган. Ишлаб чиқариш мажмуаси Хитойнинг Beston Group Machinery компанияси томонидан ускуналар билан таъминланади. Корхона 2017 йил охиригача фойдаланишга топширилиши, унда ҳар йили 900 минг тоннага яқин қаттиқ маиший чиқиндилар қайта ишланиши кутилмоқда. Корхона олти турдаги тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаради. Жумладан, резина, автошиналар, целлофан ва пластмассалардан қозонхоналар учун ёнилғи, ёғоч қолдиқларидан эса иншоотларни иситиш учун брикетлар тайёрланади. Салқин ичимликлардан қолган ПET-идишлардан тўқимачилик ва қурилиш соҳасида талабгир бўлган синтепон ишлаб чиқарилса, қурилиш чиқиндиларидан девор материали сифатида фойдаланса бўладиган блоклар тайёрланади. Корхонада алоҳида бир линия макулатурани қайта ишлаб, саноат корхоналари учун қадоқлаш материали ишлаб чиқаради. Мева-сабзавот қолдиқлари ва эскирган озиқ-овқатлардан эса биогаз ва ўсимликлар учун ўғитлар тайёрланади. Manba: Darakchi.uz
Логин:
Пароль: