Главная » Yangiliklar » Ака-ука ваҳшийлар икки инсоннинг умрига зомин бўлди
Ака-ука ваҳшийлар икки инсоннинг умрига зомин бўлди

Ака-ука ваҳшийлар икки инсоннинг умрига зомин бўлди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ака-ука ваҳшийлар икки инсоннинг умрига зомин бўлди
  • Дата релиза: 16-12-16, 20:21
Ака-ука ваҳшийлар икки инсоннинг умрига зомин бўлди
“Ҳуқуқ” газетасининг жорий йилдаги 48-сонида Шаҳрисабз тумани Янги ҳаёт қишлоғида юз берган хунрезлик оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмган икки инсон тақдири акс этган жиноят тафсилоти берилган. Носир (исм-фамилиялар ўзгартирилган)га акаси Нарзулла қўнҒИроқ қилгач, ошхонага отилди. "Ярамаслар, бугун барчасига чек қўяман! Қонингни ичиб, ўчимни оламан!", — дея ошхона токчасида турган иккита пичоқни олди-да, кўчага югурди. Йўл-йўлакай акасига қўнғироқ қилиб, қаерда эканлигини сўради. — Сафар уйидагилар билан бостириб келди, — деди Нарзулла укасини кўргач. — Қўлларида пичоқ, болталари бор эди. Қариндошлар ўртасида бунгача ҳам бир неча марта жанжал бўлганидан Носир хабардор эди. Ака-ука "босқинчилар"ни сартарошхона олдида учратишди. Қариндошлар Сафар, Фазлиддин, Умрбек, Жасур, Шавкат ва Моҳир сартарошхона олдида тўпланиб туришганди. Дарҳол муштларини ишга солишди. Ҳар ким қўлига илинган нарса билан бир-бирига ҳужумга ўтди. Кўп ўтмай жанга¬ри фильмлардаги сингари аёвсиз муштлашув бошланди. Носирнинг қўлидаги пичоққа дастлаб Сафар рўбару келди. Носир унинг дуч келган жойига пичоқ санчиб, кейин Фазлиддиннинг қорнига пичоқ урди. Укаси Нарзулла эса қўлидаги темир бўлаги билан қонига беланиб ётган Сафарнинг оёғига урди. Шу пайт кимдир унинг қўлига ёпишди. — Боламни урма, ўлдириб қўясан! — Нарзулла ўгирилиб, Сафарнинг онасини кўрди. У ўғлини базўр тўдадан айириб, четга олиб чиқди. Бу вақтда турмуш ўртоғи Шербобо Боқиев ҳам етиб келди. Носир жанжални тўхтатишга уринаётган Шербобо Боқиевнинг кўксига пичоқ санчди. Бу билан барчасига нуқта қўйгандек бўлди. Олиб борилган тезкор муолажаларга қарамай Шербобо ва Фазлиддин Боқиевлар ҳаётдан кўз юмишди. Носир Шарапов тергов жараёнида айбига иқрор бўлди. Афсуски, бу пушаймонлик, афсус-надомат у ўлимига сабабчи бўлган икки инсонни ҳаётга қайтара олмайди...
Логин:
Пароль: