Главная » Yangiliklar » Alisher Fayz Rayhonni “bevafolik”da aybladi!
Alisher Fayz Rayhonni “bevafolik”da aybladi!

Alisher Fayz Rayhonni “bevafolik”da aybladi!

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Alisher Fayz Rayhonni “bevafolik”da aybladi!
  • Дата релиза: 26-05-14, 16:42
Alisher Fayz Rayhonni “bevafolik”da aybladi!
14 май куни "Юрагимга яқинсиз” деб номланган концертига старт берган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер ФАЙЗ 18 май куни "Насиб этса, келаси йил дийдоргача”, дея мухлислар билан хайрлашди. "Юрак бугун соғинч, бахт ва чексиз ҳаяжонга тўла. Ҳаяжон борми демак, ҳаётмиз! Юрагимга яқинларим сизларни жуда ҳам соғиндим, ассалому алайкум”, дея томошабинлар билан самимий табассум ила саломлашган хонанда қўшиқлар гулдастасини тақдим этди...

Файзни йўлдан қайтарган Назарбеков

"Бундан бир неча йиллар аввал устозимнинг олдига бориб, "Ака, дуо беринг кетяпман, десам "Қаерга?” дея ҳайратланди. Бошқа мамлакатга ишлаш учун. Биласиз, уйланиш, уй-жой қилиш керак, дедим. Шунда Озод ака "Қаерда туғилгансан?” деди. Шу юртда, дея жавоб берсам, "Демак, ризқинг ҳам шу ерда! Ўша ерда топмоқчи бўлган пулингни ватанингда ҳам топа оласан”, дея йўлдан қайтарган. Шу қадрдоним мени нотўғри қадамдан сақлаб қолган. Йўқса, бугун шу саҳнада турмаган бўлардим. Бегона юртларга ишлашга кетганларни маломат қилмоқчи эмасман. Уларнинг аксарияти аллақачон хатоларини тушуниб бўлишган. Истагим ҳар биримизни ёнимизда доим тўғри йўлдан юришимизга сабабчи бўладиган яхши одамлар ҳамрох бўлсин!” деб мусофирчиликда юрганлар номидан "Жигарларим” номли қўшиғини куйлади.

Райҳонни Йигитали олиб кетди

Назарбековнинг "Райҳон сенга уйланаман” қўшиғидан илҳомланиб, ёзилган "Райҳон” қўшиғи мухлисларни "жонлантирди”. Концерт меҳмони ва қўшиқ қаҳрамони хонанда Райҳон Ғаниева, Йигитали ҳам мамнуният ҳамда юзда табассум билан "Райҳон”ни тинглади.

Афсуски шундай қўшиқ,

Тарих бўлиб қолиб кетди.

Боғимиздан Райҳонни

Йигитали олиб кетди...

"Она билан бутун бахтим сурури”

"Концерт бежизга "Юрагимга яқинсиз” деб номланмаганда! Юрагимдагиларни сизларга тўкиб соляпман”, деб "Она раҳмат” ва "Онам бордур мани” қўшиқларини ижро этди. Мухлислар кўзда ёш билан тинглашди.

Алишер Файзнинг "Алла”си

Хонанда "Оналарнинг қўшиқлари қайси?” дея мухлисларга мурожаат қилиб, "Алла” жавобни олди. "Оталарники-чи?” деган саволи очиқ қолди. Шунда "Оталар ҳам айтадиган қўшиқ бор! Қиз отага меҳрибон бўлади, дейишади”, дея "Қизим” қўшиғини фортепиано чалиб куйлади. Мазкур қўшиқ учинчи фарзанди Ширинга атаб ёзилган.

"Тошкентдан Хоразмгача 1100 километр”

"Аёллар сизлар уйда бўлмасанглар нафақат бирор буюмимизни, балки ўзимизни ҳам йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас. Уйда ўтирганинглар яхши-да”, дея Оллоназар бахши хикоясини айтиб хоразмча "Кабутарим” қўшиғини созандалар билан жўрликда куйлади. Мухлислар ҳам завқ билан рақсга тушишди.

Ғанишер Файз ва Паркентзода

Алишер Файзнинг бир неча йиллик ҳакорлари — сўз усталари Ботирхон Имомхўжаев ва Маъмурбек Холмедов бу йил ҳам йиғилганларга самимий кулгу улаша олишди. Бу сафар Алишер Файз ва Паризода образи Ғанишер Файз ва Паркентзода сиймосида гавдаланди. Файзнинг машҳур қўшиқларига ёзилган пародиялар ҳам мухлисларни бефарқ қолдирмади.

"Бу ҳаяжонни мен ҳам бошдан ўтказганман”

Хонанда укаси Хуршид Турдиевни саҳнага чақириб, "Бугунги ҳаяжонингни ҳис қилиб турибман. Илк бор устозим Озодбек Назарбеков мени катта саҳнага олиб чиққанида ҳозир сенинг ичингда чарх ураётган ғалаёнлар менинг ҳам кўнглимдан ўтган. Катта саҳнадаги илк қадаминг муборак бўлсин!” дея укасига навбат берди.

"Жайрон” Паризодани ҳам доғда қолдирди

Ўтган йилги концертдан сўнг оммалашган "Индамадим” қўшиғига рақс тушган "Жайрон” болалар рақс ансабмли қизалоқларининг рақслари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Концерт дастури ўтган йилгиданда жонли, шўх қўшиқларга бой бўлди. Буни мухлисларнинг тинимсиз қарсаги-ю, рақсларидан ҳам фахмлаш қийин бўлмади. Доим файзингни берсин Алишер Файз!

ФАКТ:

Концертда жами 23 та қўшиқ ижро этилди. Улардан 18 таси янги ижод маҳсули.

"Паризод” ва "Жайрон” болалар рақс ансабмли ранго-ранг рақсларни туҳфа этишди. Рақсларни Гуландом Ҳакимова саҳналаштирган.

Концерт режиссёри Лутфулла Аллақулов.

Хонанданинг либослари дизайнери Фарход Бахриддинов.
Логин:
Пароль: