Главная » Yangiliklar » Almatida 11 yoshli bolani o'gay onasi o'ldirdi
Almatida 11 yoshli bolani o'gay onasi o'ldirdi

Almatida 11 yoshli bolani o'gay onasi o'ldirdi

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Almatida 11 yoshli bolani o'gay onasi o'ldirdi
  • Дата релиза: 24-01-17, 01:02
Almatida 11 yoshli bolani o'gay onasi o'ldirdi
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида яшовчи, 6-синф ўқувчиси Оркен Азамат ўғли 19 январь куни бедарак йўқолган эди, 22 январь куни Наурузбай туманидаги дала ҳовлилардан бирининг ертўласидан унинг кўмилган жасади топилди, деб хабар беради “Тengrinews.kz” нашри.

Қотиллар уни бўғгандан кейин танасига бир неча маротаба пичоқ уришган ва жасадни дала ҳовлилардаги уйлардан бирининг ертўласига кўмишган.

Алмати ички ишлар департаменти мабуот хизматининг берган хабарига кўра, мазкур қотилликни боланинг 1980 йилда туғилган ўгай онаси ва унинг тўрт нафар ҳамтовоғи амалга оширган. Уларнинг орасида аёлнинг биринчи никоҳидан бўлган ўғли ва қизи ҳам бор. Аёл мазкур қотилликни боланинг отаси бўлган турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида амалга оширган.

Жиноятни режалаштирган аёл аввал Шимкент шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган ўғлини чақирган. Ўғли ўз дўсти билан келган. Аёл агар улар болани ўғирлашса, 100 минг тенге беришга ваъда берган. Шундан кейин аёлнинг 1997 йилда туғилган қизи, ўғли ва унинг дўсти бир неча кун мобайнида болани пойлашган ва 19 январь куни ўғирлаб кетишган.

Бекатда турган бола олдига келиб тўхтаган автомшана ичидаги ўгай ака ва опасини кўриб, ҳеч нимадан хавфсирамай машинага ўтирган. Автомашина ҳайдовчисининг ҳам қотилликдан хабари бўлган. Улар тўрт киши бўлиб, болани ўғирлаб, аёл олдиндан тайёрлаб, ижарага олиб қўйган Наурузбай туманидаги дала ҳовлилардан бирига олиб боришган. Улар аввалига болани бўғиб, кейин етти маротаба пичоқ санчишган ва жасадни уй ертўласига кўмишган.

Боланинг бувиси унинг йўқолганлиги тўғрисида ариза ёзди. Аёлнинг ўғли дўсти билан Шимкент шаҳрига кетаётганда қўлга олинди. Бола шу пайтгача бувиси билан яшаган. Кекса аёлнинг сўзларига қараганда, невараси жуда ақлли бола бўлган, ундан бесўроқ ҳеч қаёққа кетмаган. “Келиним ўғлим билан жуда кўп жанжаллашарди. Уларнинг никоҳидан яна бир қиз неварам бор.Охирги пайтларда у ўғлим билан ажрашмоқчи бўлиб юрганди. Келиним ўғлимдан қасдини олиш мақсадида неварамни ўлдирган”, деб тасдиқлади боланинг бувиси.

Айни пайтда жиноятчиларга нисбатан Қозоғистон республикаси ЖК нинг 99- 125, яъни “Қотиллик” ва “Одам ўғирлаш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Логин:
Пароль: