Главная » Yangiliklar » Америкалик қизча икки марта туғилди
Америкалик қизча икки марта туғилди

Америкалик қизча икки марта туғилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Америкалик қизча икки марта туғилди
  • Дата релиза: 25-10-16, 22:42
Америкалик қизча икки марта туғилди
Америка қўшма штатларида тарихда илк марта бир чақалоқ икки марта туғилди, деб ёзади “Вести”.

Ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасида қизалоқ она қорнидан жарроҳлик амалиёти йўли билан чиқарилди.

Ҳомиладорликнинг илк босқичида ультратовуш текшируви давомида эмбрион танасида ўсимта аниқланди. У чақалоқнинг думбаға қисмида ривожланади ва 50 фоиз ҳолатларда янги туғилган чақалоқда қон айланиш тизимини бузади ва ўлимга олиб келади.

Шифокорлар ва чақалоқнинг ота-онаси зудлик билан бир қарорга келиши керак эди. Улар таваккал қилишди ва операцияга розилик беришди.

Операция 5 соат давом этди: Шифокорлар эмбрионни чиқариб олиб, ўсимтани олиб ташлашди ва уни қайта она қорнига жойлашди.

Қизалоқ вақти соати етгач, соғлом дунёга келди. У туғилганидан бир неча кун ўтгач, шифокорлар ўсимта қолдиғини олиш учун яна бир жарроҳлик амалиётини ўтказишди.

Айни пайтда, қизалоқнинг саломатлиги аъло даражада ва унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Логин:
Пароль: