Ҳар бир аёл билиши керак бўлган 25 тавсия!
- Категории: Yangiliklar
- Название: Ҳар бир аёл билиши керак бўлган 25 тавсия!
- Дата релиза: 25-10-16, 13:41
1. Чакамуғ (репейное) ва канакунжут (касторовое) ёғи сочларни ўстиради.
2. Шафтоли мойи — танани уқалаш ҳамда тирноқларни озиқлантиришда қўл келади.
3. Аччиқ қалампир дамламасидан сочларни ўстиришга ёрдам берадиган ниқоб тайёрласа бўлади.
4. Мумиё — тери тортилиши натижасида юзага келган чизиқларни кетказа олади. Бунинг учун мумиёнинг 1 дона таблеткасини тана учун крем ёки оз миқдордаги сувга аралаштириб ишлатиш керак.
5. Лаванда ёғини кондиционер ёки сувга қўшиб, ювилган сочлар чайилса, бошингиз узоқ вақт кирланмайди.
6. Денгиз тузи — тирноқ ўсишига таъсир қиладиган ҳамда танани чарчоқдан халос этадиган ҳаммомлар учун фойдаланилади.
8. Буғдой куртакларининг мойи — қуруқ терини озиқлантиради.
9. Жожоба мойи — кўз атрофидаги ҳамда майда ажинларни камайтира олади.
10. Таркибида салицил ва рух моддаси бўлган крем — ҳуснбузар ва теридаги яллиғланган яраларни қуритади.
11. Капсуладаги А ва Е витаминлари — қовоқ, лаб ва тирноқ атрофидаги тери қуриқлашганда фойдали.
12. Гиалурон кислота — лабни шишириш, юздаги ажинлар ва кўз остидаги «қопча»ларни кетказишда косметологларга «сеҳрли таёқча» каби ёрдам беради.
13.Олма сиркаси оёқдаги целлюлит ва кичик томирларнинг ёрилишидан юзага келган «юлдузчалар»ни кетказа олади. Ҳар куни душдан сўнг оёқнинг тиззадан юқори қисмини олма сиркасида намланган паҳмоқ сочиқда артилади. Терида ачишиш, қизариш ва ҳид келиши кузатилмайди.
14. Чой дарахти ёғи — ҳуснбузарга қарши яхши воситалардан бири.
15. Борат кислотаси қўшилган спирт — қулоқдаги яллиғланишни бартараф этиш билан бирга юздаги яраларни тез кеткизади.
16. Косметик кўк тупроқ — тана ва терини ёшартиришда учун энг маъқбул восита саналади.
17. Гомеопатик календула мази — товондаги тери ёрилишини тезда даволайди.
18. Муз бўлакчалари — танадаги кўкариш, жароҳатларнинг ўрнини кетказиш ҳамда юз терисини намлантириб, таранглаштиришда унумли фойдаланилади.
19. Оддий ёнғоқнинг косметик ёғи — кўз остидаги кўкариш ва майда ажинларга қарши ажойиб восита.
20. Глицерин — қўл терисини юмшатиш учун 1 ошқошиқ глицерин ва 6 фоиз исталган сиркадан крем тайёрланади. Глицериннинг ўзи товоннинг дағаллашган терисига яхши даво бўла олади.
21. Бодом ёғини тери тортилиши юз бермаслиги учун тананинг сон, қорин ва кўкрак қисмларига суртиб туриш тавсия этилади.
22. Зайтун мойи — киприк ва қош тўкилишидан асрайди, бунинг учун уйқу олдидан тозаланган қош ва киприкка юпқа қилиб суртилади.
23. Қаҳва — юз учун пиллинг қилишда тенгсиз восита, бунинг учун 1 ошқошиқ қаҳвага озгина юз кремидан қўшилади. Тайёр ниқобни юзга суртиб, ишқалаб, сўнг илиқ сувда ювилади.
24. Асал — ажойиб, безарар уйқудори саналади. 1 ошқошиқ асални 1 стакан илиқ сувга аралаштириб, кечқурун уйқу олдидан ичилади.
25. Лимон шарбати — сочни жилокор қила олади. Бунинг учун 1 литр сувга битта лимон шарбати қўшиб, соч чайилади.
ДИЛНОЗА тайёрлади.