Главная » Yangiliklar » Бедаво дардга чалинган бола Санта-Клауснинг қучоғида жон берди
Бедаво дардга чалинган бола Санта-Клауснинг қучоғида жон берди

Бедаво дардга чалинган бола Санта-Клауснинг қучоғида жон берди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Бедаво дардга чалинган бола Санта-Клауснинг қучоғида жон берди
  • Дата релиза: 13-12-16, 19:46
Бедаво дардга чалинган бола Санта-Клауснинг қучоғида жон берди
5 ёшли бедаво дардга чалинган бола Санта-Клауснинг қучоғида жон берди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри .

Воқеа АҚШнинг Теннеси штатидаги Ноксвилл шаҳрида ноябрь ойида рўй берди. Машҳур Рождество персонажи бўлган Санта-Клаус вазифасини бажарган Эрик Шмитт-Матценнинг маълмот беришича, бола Янги йилни, Санта-Клаусни кўрмай вафот этишидан қўрққан. Бемор боланинг кўнглини кўтариш мақсадида Эрик ҳали Янги йил киришига анча вақт борлигига қарамай, муддатидан олдин унинг уйига меҳмонга борди.

Боланинг илтимосини ҳамшира қўнғироқ орқали унга етказди. Унинг айтишича, бола ажалдан кўра, Янги йилни, Санта-Клаусни кўролмай қолишдан кўпроқ қўрққан. Касалхонага етиб келган Эрик ҳамширадан уни бола билан палатада ёлғиз қолдиришни илтимос қилди. Онаси томондан тайёрланган Янги йил совғасини унга топширди. Совғани кўрган боланинг лабига табассум югурди. Санта-Клаус уни бағрига босди, аммо шу пайт боланинг жони узилди. Бу воқеа Эрикка қаттиқ таъсир қилди, у ҳатто Санта-Клауслик вазифасидан воз кечмоқчи ҳам бўлди. Аммо ўзини қўлга олиб, болажонларнинг лабига табассум, қалбига қувонч улашиш ҳамма нарсадан муҳимлигини англади.
Логин:
Пароль: