Главная » Yangiliklar » Бедаво дардга чалинган бола туғилганда, унинг ота-онаси даҳшатга тушганди
Бедаво дардга чалинган бола туғилганда, унинг ота-онаси даҳшатга тушганди

Бедаво дардга чалинган бола туғилганда, унинг ота-онаси даҳшатга тушганди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Бедаво дардга чалинган бола туғилганда, унинг ота-онаси даҳшатга тушганди
  • Дата релиза: 09-12-16, 18:57
Бедаво дардга чалинган бола туғилганда, унинг ота-онаси даҳшатга тушганди
Эндигина 5 ёшга тўлган Эван Фасцино шу қисқагина умрини фақатгина бедаво дард билан курашиб ўтказди, деб хабар берди “Тopfact.su” нашри.

У эндигина дунёга келганида, одамдан кўра кўпроқ ўзга сайёраликни эслатарди. Ирсий касаллик туфайли боланинг териси оддий одамларникидан кўра ўн баробар тезроқ ривожланарди.

Шунинг учун у ҳатто кўзларини очишга ҳам қийналарди. Эван туғилганидан кейин икки ҳафта ўтгач, илк маротаба оламни кўриш бахтига муяссар бўлди. У икки ой давомида врачларнинг қатъий назорати остида бўлди. Аксарият ҳолларда, жиддий ихтиоз касаллигига чалинган одамлар узоқ яшамайди.

Врачлар ҳам Эван туғилгандаёқ, унинг ота-онасига боланинг умри қисқалигини маълум қилишди. Аммо улар бундан тушкунликка тушмай, фарзандларининг ҳаётини бахт ва қувончга тўлдиришга ҳаракат қилишди. Ҳозир у 5 ёшга тўлди, тенгдошлари орасида ўзгачалиги туфайли машҳурликка эришди ва ўзини жуда бахтли ҳисоблайди.

Эван бир кунда икки марта ваннага тушишга мажбур бўлса-да, ҳаётидан мамнун. Уни ота-онаси ва укаси жуда яхши кўради.
Логин:
Пароль: