Главная » Beeline нархларни ошириш тўғрисидаги қароридан воз кечди
Beeline нархларни ошириш тўғрисидаги қароридан воз кечди

Beeline нархларни ошириш тўғрисидаги қароридан воз кечди

  • Категории:
  • Название: Beeline нархларни ошириш тўғрисидаги қароридан воз кечди
  • Дата релиза: 12-04-14, 14:54
Beeline нархларни ошириш тўғрисидаги қароридан воз кечди

Ушбу ҳафта Beeline компаниясининг 10 миллион абонентлари учун мисли кўрилмаган қарор билан ёдда қоладиган бўлди.


Ўзбекистон уяли алоқа компаниялари тарихида илк бор аввал эълон қилинган нархлар ошиши тўғрисидаги қарор бекор қилинди.

25 март куни www.beeline.uz расмий сайтида Ўзбекистон бўйича деярли барча тариф режаларида чиқиш қўнғироқларининг бир дақиқаси ошиши ҳақида эълон қилинган эди. Ҳудди шу сайтда 10 апрел куни бошқача эълон пайдо бўлди:

«Ҳурматли абонентлар! Биз мамнуният билан сизларга 15 апрелдан Ўзбекистон бўйича чиқиш қўнғироқлари нархлари аввалгидай сақланиб қолишини маълум қиламиз. Аввал эълон қилинган нархлар ошиши тўғрисидаги қарор бекор қилинади».

Beeline компаниясининг ушбу қўйган қадами бошқа мобил алоқа операторлари учун намуна бўладими, бунисини вақт кўрсатади.


 

Логин:
Пароль: