Главная » Yangiliklar » Британияда тарихий олтин тақинчоқ топилди
Британияда тарихий олтин тақинчоқ топилди

Британияда тарихий олтин тақинчоқ топилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Британияда тарихий олтин тақинчоқ топилди
  • Дата релиза: 02-12-16, 23:16
Британияда тарихий олтин тақинчоқ топилди
Буюк Британиянинг Кембриджшир графлигида металлқидирувчи ускуна ёрдамида, мамлакат тарихида энг катта топилма бўлган – ажойиб, олтин тақинчоқ топилди, деб хабар берди “Рrikolno.cc” нашри.

Олтин тақинчоқ бир неча асрлар илгари белга боғланадиган камар вазифасини ўтаган. У бундан 3000 йил илгари соф олтиндан тайёрланган ва оғирлиги 700 граммни ташкил этади. Британия тарихчиларининг фикрича, бу сўнгги юз йил ичида Англия ва Уэльс ҳудудидан топилган энг қимматбаҳо топилмадир.

Топилмани топган одам ва унинг топилган жойи ҳозирча сир тутилмоқда. Олимлар заргарлик буюмининг аниқлик билан ишланганига, занжирлар орасидаги масофанинг бир текислигига лол қолишди. Ҳозирча унинг баҳоси аниқланмаган.

Бундан уч йил илгари Шимолий Ирландиядан топилган кичкина заргарлик буюмининг баҳоси 150.000 фунт, деб баҳоланган эди.
Логин:
Пароль: