“Челси” “Реал” хавбеки Хамес Родригес учун 89 млн евро тўлашга тайёр
- Категории: Futbol yangiliklari
- Название: “Челси” “Реал” хавбеки Хамес Родригес учун 89 млн евро тўлашга тайёр
- Дата релиза: 20-12-16, 19:46
Англиянинг “Челси” жамоаси раҳбарияти “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “iSport.ua” портали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Лондон клуби колумбялия футболчи учун 89 миллион евро сарфлашга тайёр. “Челси” Хитойга йўл олаётган Оскарнинг трансферидан тушадиган пулни айнан Хамесни сотиб олиш учун ишлатмоқчи ва шу орқали ярим ҳимояни кучайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Хамес клублар ўртасидаги ЖЧ финалидан сўнг “Реал”дан кетишга қарор қилгани ҳақида маълум қилганди. Футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани учун шундай қарорга келганини айтди.