Дарага тушиб кетган альпинистни Facebook’га жойлаган хабари қутқарди
- Категории: Yangiliklar
- Название: Дарага тушиб кетган альпинистни Facebook’га жойлаган хабари қутқарди
- Дата релиза: 26-05-14, 16:40
Ҳимолай тоғларида музли дарага тушиб кетган америкалик альпинист Жон Олл Facebook’га жойлаган статуси ёрдамида қутқарилди. Бу ҳақда Metro нашри хабар берди.
19 май куни қояга чиқиш билан қизиқадиган 44 ёшли география ўқитувчиси Жон Олл денгиз сатҳидан 6 минг метр баландликдаги тоғли музликка кўтарилган, бироқ суриниб кетиб, 25 метр чуқурликдаги дарага тушиб кетган. Натижада елкаси чиққан, бешта қовурғаси, тиззаси ва тирсаги синган. Жон тоғда ёлғиз бўлган.
Дарада ётган алmпинист телефонида интернет ишлаётганини билиб қолган ва Facebook’даги American Climber Science Program гуруҳига хабар жойлаб Халқаро қутқарув хизматини чақиришларини сўраган. Гуруҳ аъзолари унинг илтимосини бажаришган. Қутқарувчилар етиб келгунига қадар Facebook’даги саҳифасида видео, сурат ва статуслар билан ўз аҳволини билдириб турган. У Катмандудаги шифохонага ётқизилган. 21 май куни даволаниб чиқиб уйига етиб борганидан сўнг Жон ижтимоий тармоқда уни қўллаб-қувватлаганларнинг барчасига ташаккур ижор этди.