Главная » Yangiliklar » Дунёдаги энг хунук ва энг бахтли аёл
Дунёдаги энг хунук ва энг бахтли аёл

Дунёдаги энг хунук ва энг бахтли аёл

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Дунёдаги энг хунук ва энг бахтли аёл
  • Дата релиза: 23-11-16, 20:08
Дунёдаги энг хунук ва энг бахтли аёл
АҚШнинг Техас штатида яшовчи 26 ёшли Лиззи Веласкесни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Дунёнинг энг хунук аёли», деб тан олишди, дея хабар берди «Kp.ru» нашри.

Аммо қиз бундан фожиа ясамади, балки у ўзини қандай бўлса шундайлигича қабул қилиб, бахтини топди. Лиззи “Дунёнинг энг хунук аёли қандай қилиб бахтли бўлгани ҳақида” номли китобни ёзди.

“Аксарият аёллар ортиқча вазндан қутулиш учун ҳаракат қилса, мен семиришни орзу қиламан. Дунёдаги энг озғин одам мен бўлсам керак, – дейди Лиззи. – Ошқозонимда бирор муаммо йўқ, ота-онам ҳам мени оч қўймайди. Иккинчи синфда ўқиганимда вазним қандай бўлган бўлса, шундайлигимча қолганман. Ҳатто ярим килограмм семириш ҳам менга қувонч бағишлайди. Туғилганимда ҳамма каби оддий, аммо жуда озғин қиз бўлганман. Ота-онам врачларга кўрсатган, улар мени бедаво дардга чалинган дейишган. Бу жуда кам учрайдиган ирсий касаллик бўлиб, одам ҳеч қачон семирмай, озиб кетади. Мактабда ўқиётганимда икки операцияни бошдан кечирганман, бир неча маротаба қон қуйишган. Тиббиёт ҳали касаллигим сабабини аниқлай олмаган. Чунки дунё бўйича бу касалликка мендан ташқари яна икки одам чалинган. Мени келажакда нималар кутаётганидан бехабарман, ҳозирча дардимнинг давоси топилмаган. Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видеороликда мени “Дунёнинг энг хунук аёли” деб тан олишган. Аввалига бу нарса менга қаттиқ таъсир қилди. Шунда ўзимнинг муваффақиятларим билан уларни лол қолдираман, деган қарорга келдим. Бу ҳақда ота-онамга гапириб бердим. Улар ҳам фойдаланувчиларнинг фикридан қаттиқ хафа бўлишди, бу видеоролик қанчалик жирканч бўлмасин, оиламизнинг жипслашишига, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимизга сабаб бўлди. Ўша пайтларда бугунгидек бахтли бўлишимни тасаввур ҳам қилмагандим. Тўғри, ҳаётим идеал даражада тўкис эмас. Аммо асосийси, у оғирми, енгилми, менинг Ҳаётим, у фақатгина менга тегишли!”.
Логин:
Пароль: