Главная » Yangiliklar » Ернинг парчаланиш санаси маълум қилинди
Ернинг парчаланиш санаси маълум қилинди

Ернинг парчаланиш санаси маълум қилинди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Ернинг парчаланиш санаси маълум қилинди
  • Дата релиза: 09-12-16, 19:00
Ернинг парчаланиш санаси маълум қилинди
Бельгиянинг Лёвен католик университети ходими Леен Дечин шов-шувли баёнот қилди, у Ернинг таҳминий ҳалокати санасини маълум қилди. Профессорнинг фикрларига кўра, Қуёш сайёрамиздаги барча тирик мавудотларни юлдуз қизил гигантга айланганида йўқ қилади. Бу ҳақда Astronomy and Astrophysics хабар берди.

Маълумки, юлдуз турли даражадаги эврилиш босқичларини ўтайди (сариқ карлик, субгигант, қизил гигант ва оқ карлик). Ернинг таҳминий тақдирини айтиб бериш учун, астрономлар L2 Puppis юлдузини кузатишди, у беш миллиард йил аввал Қуёшга яқин массага эга бўлган. Айни дамда ушбу объектнинг ёши 10 миллиард. У қизил гигант саналади.

L2 Puppis Ердан 208 ёруғлик йили масофасида, бу сайёрамизга энг яқин қизил гигант. Ушбу юлдуз атрофида 300 миллион километр масофада сайёра айланади, уни кузата туриб, тадқиқотчилар Ернинг тақдирини билишмоқчи бўлишади.

Олимларнинг фикрича, Қуёш исталмаган ҳолда қизил гигантга айланади, бунинг оқибатида Меркурий ва Венера йўқ бўлиб, Ердаги ҳаёт йўқолади.

“Умуман олганда, биз ҳозир сайёрамизнинг аниқ тақдирини айтиб бера олмаймиз. У Қуёшнинг қизил гигантга айланишини кўтара оладими, бу номаълум. Шунингдек у ўқи бўйлаб айланишни давом эттира олишини аниқ айта олмаймиз”, — дейди Леен Дечин.

Профессорнинг сўзларига кўра, Қуёш “терминал босқичга” беш миллиард йилдан кейин тушади.
Логин:
Пароль: