Главная » Yangiliklar » Фарғона шаҳрида ҳайвонот боғи очилди
Фарғона шаҳрида ҳайвонот боғи очилди

Фарғона шаҳрида ҳайвонот боғи очилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Фарғона шаҳрида ҳайвонот боғи очилди
  • Дата релиза: 05-01-17, 15:31
Фарғона шаҳрида ҳайвонот боғи очилди
Уч гектардан зиёд майдонни эгаллаган мазкур ҳайвонот боғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилди.

Бу ерда турли ўлкалардан келтирилган 70 дан ортиқ ҳайвон ва антиқа қушларни кўриш мумкин. Ҳайвонот боғи иш бошлаши билан 60 га яқин иш ўрни ташкил этилди. Янги ходимларнинг аксарияти коллеж битирувчиларидир.

Ҳайвонот боғида тоғ ҳайвонлари сақланадиган бўлим анча кенг жойни эгаллаган. Шер, айиқ, тўнғиз каби йиртқич ҳайвонлар махсус қафасларда сақланади. Тош уюмлари устида сакраб юрган тоғ қўйи, тоғ эчкиси, Африка туяқуши, ламалар, махсус ҳовузларда сузаётган ғозлар, ноёб балиқларни ҳайратланиб томоша қилаётган болажонларнинг қувончи чексиз.

Келгусида бу ерда амфитеатр, болалар майдончалари барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Мазкур мажмуанинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Ш.Ғаниев иштирок этди
Логин:
Пароль: