Ҳиндистонда илон маст фуқарони бутунлигича ютиб юборди
- Категории: Yangiliklar
- Название: Ҳиндистонда илон маст фуқарони бутунлигича ютиб юборди
- Дата релиза: 20-05-14, 14:14
Ҳиндистонга борсангиз, қаерда ухлаётганингизга эътибор беринг. Мамлакат жануби-ғарбидаги
Керала штати фуқароларидан бири маст ҳолатда спиртли ичимликлар дўкони ёнида ухлаб қолган пайтида улкан илон судралиб келиб, уни бўғиб ўлдирган ва бутунлигича ютиб юборган, дея хабар беради "Triple M”.
Қўрқинчли фотосуратда кўриб турганингиздай, илон ухлаётган одамни тириклигича ютган.
Бироқ баъзи журналистлар фотосуратнинг ҳақиқий эканлигига шубҳа билдирмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бу фотосурат бир йилдан бери Интернетда "юрибди”. У охирги бор муҳокама қилинганида, муаллиф сифатида африкалик сураткаш Линда Ниаторо кўрсатилган эди. Ниаторонинг сўзларига қараганда, ушбу кадр ЖАРдаги Дурбан Норт шаҳри яқинида олинган. Бунда илон кимни ёки нимани ютганига аниқлик киритилмаган.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу илон сурати экзотик мамлакатларга саёҳатга отланганлар учун яхшигина огоҳлантириш бўлиши шубҳасиз.