Ҳиндистоннинг Тамилнад штати раҳбарининг ўлимига чидолмай, 470 киши оламдан ўтди
- Категории: Yangiliklar
- Название: Ҳиндистоннинг Тамилнад штати раҳбарининг ўлимига чидолмай, 470 киши оламдан ўтди
- Дата релиза: 12-12-16, 16:15
Ҳиндистоннинг Тамилнад штати раҳбари Жаярама Жаялалитанинг вафот этганига чидай олмаган 470 нафар одам қайғу-аламдан оламдан ўтди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Бу ҳақда “Аннадураи номли дравид тараққиёти умум Ҳиндистон федерацияси” сиёсий партияси ўзининг Твиттер микроблогида маълум қилди.
“Инқилоб етакчиси бўлган Онанинг ўлимини кўтара олмаган 470 нафар фуқаро оламдан ўтди. Уларнинг оиласига ёрдам тариқасида пул ажратилади”, дейилган хабарда.
Жаярам Жаялалита узоқ йиллар давомида Тамиланд штати бош вазири вазифасида хизмат қилди. У Ҳиндистон парламенти юқори палатаси аъзоси ва “Аннадураи номли дравид тараққиёти умум Ҳиндистон федерацияси” сиёсий партиясига ҳам етакчилик қилди. Жаярам Жаялалита ўз карьерасини киноактрисаликдан бошлаган ва мамлакатнинг энг етакчи сиёсатчиларидан бирига айланган. Жаялалита 5 декабрь куни Ченнаи шаҳрида юрак хуружидан вафот этди.