iPhone 6 тақдимоти кечиктирилиши мумкин
- Категории: Yangiliklar
- Название: iPhone 6 тақдимоти кечиктирилиши мумкин
- Дата релиза: 05-08-14, 16:37
Хитойдаги метталургия заводи портлаши сабабли Apple’нинг iPhone 6 смартфони тақдимоти кечиктирилиши мумкин. Бу ҳақда TechWeb нашри хабар бермоқда. Ушбу завод портлаши оқибатида 75 киши ҳалок бўлган.
Хабарда ёзилишича, ушбу портлашдан сўнг, Хитой ҳукумати барча заводларда глобал текширувлар ўтказишни буюрган.
Шу қаторда iPhone’нинг янги моделини ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган, Foxconn маркаси остида фаолият олиб борувчи Hon Hai Precision Industry компания заводи ҳам текширилади. Ушбу заводда смартфоннинг кўпгина деталлари ишлаб чиқарилади.
iPhone 6 тақдимоти жорий йил кузнинг бошида ўтказилиши режалаштирилганди. Ҳозирча, Apple ушбу вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермади.