Главная » Yangiliklar » iPhone 7`нинг ҳақиқитга яқин концепти намойиш этилди
iPhone 7`нинг ҳақиқитга яқин концепти намойиш этилди

iPhone 7`нинг ҳақиқитга яқин концепти намойиш этилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: iPhone 7`нинг ҳақиқитга яқин концепти намойиш этилди
  • Дата релиза: 15-02-16, 17:15
iPhone 7`нинг ҳақиқитга яқин концепти намойиш этилди
Бразилиянинг Кабо Фрио шаҳрида истиқомат қилувчи дизайнер Артур Рейс 2016 йилнинг сентябрь ойида тақдим этиладиган iPhone 7 дизайни учун иккинчи концептни ишлаб чиқди ва Behance хизматидаги ўз саҳифасида унинг расми ва видеотасвирини эълон қилди. У модель дизайни учун iPhone 6s флагменини асос қилиб олган. Концептнинг дисплейи панели янги смартфоннинг дисплейи ҳақида ҳаққоний тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Дизайнернинг тасдиқлашича, унинг iPhone 7 учун иккинчи лойиҳаси амалий жиҳатдан ҳам келажакдаги қурилмаларнинг ташқи кўриниши билан бутунлай мос келади. Артур Рейс аввалги флагменларга нисбатан унинг корпуси ихчамроқ бўлишини истаган. Лойиҳага сувга чидамли ва 3D Touch технологияси асосидаги AMOLED-дисплейи ўрнатилган. Анъанавий 3,5 мм.лик аудиожек мавжуд эмас. Унинг ўрнини қўшимча динамиклар эгаллаган. Дизайнер аппаратнинг ташқи кўриниши устида ҳам ишлаган ва симсиз гарнитуралар, шунингдек, моделнинг симсиз қувватлаш қурилмаси бўлишига ҳам эътибор қилган. Дизайнер Артур Рейс бўлажак Apple iPhone 7 смартфони учун биринчи концептни январь ойи ўртасида, Behance хизматининг ўз саҳифасида намойиш этганди.
Логин:
Пароль: