Италиялик фуқаро жанжалкаш хотинидан қутилиш учун қамоққа жойлашларини сўради
- Категории: Yangiliklar
- Название: Италиялик фуқаро жанжалкаш хотинидан қутилиш учун қамоққа жойлашларини сўради
- Дата релиза: 01-09-14, 22:04
Куни кеча Италия полиция маҳкамасига ғаройиб таклиф билан фуқаро ташриф буюрди, деб ёзади The Local нашри.
Римда истиқомат қилувчи 37 ёшли, 3 фарзанднинг отаси уй қамоғини ҳақиқий қамоқхонага алмаштиришни сўради. Отанинг сўзларига кўра, у хотинининг жанжалларидан чарчаган.
“Мени қамоққа жойланг, акс ҳолда бу ёмонлик билан тугайди”,-дейди фуқаро.
Майда жиноятлар учун уй қамоғига ҳукм қилинган фуқаро 11 ойдан 3 ой муддатини уйда ўтказди ва турма уйдан яхши эканлиги тўғрисидаги фикрга келди.
Унинг сўзларига кўра, италиялик турмуш ўртоғи томонидан катта босимга учраган ва фарзандларининг нафратини ҳис қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу вазият зўравонлик билан тугамаслиги учун фуқаронинг таклифини қабул қилишди.