Йўловчилар бир йиллик маошини шамол учириб кетган эркакка пулларини йиғиб берди
- Категории: Yangiliklar
- Название: Йўловчилар бир йиллик маошини шамол учириб кетган эркакка пулларини йиғиб берди
- Дата релиза: 29-12-16, 13:00
Хитойнинг Ляонин вилоятида яшовчи эркак банкдан чиқаётганда ўзининг бир йиллик маошини қўлидан тушириб юборди, оқибатда эса пулларни шамол учириб кетди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Мазкур воқеа акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди.
Хитойлик эркак банкдан чиқар экан, бир қўлида пул солинган қопни кўтариб, иккинчи қўлида эса итни етаклаб олганди. Эркак мувозанатни йўқотиш оқибатида қопни ҳам, итни ҳам қўлдан чиқарди. Бирдан кўтарилган шамол эса унинг бир йиллик маошини кўча бўйлаб сочиб юборди. Аммо инсофли йўловчилар унга пулларини йиғиб олишда катта ёрдам беришди, улар сўнгги купюрагача эгасига топширишди.