Главная » Yangiliklar » Хитойлик йўл қурувчилар тобутга солинган мўмиёга дуч келишди
Хитойлик йўл қурувчилар тобутга солинган мўмиёга дуч келишди

Хитойлик йўл қурувчилар тобутга солинган мўмиёга дуч келишди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Хитойлик йўл қурувчилар тобутга солинган мўмиёга дуч келишди
  • Дата релиза: 27-11-16, 20:23
Хитойлик йўл қурувчилар тобутга солинган мўмиёга дуч келишди
Хитойнинг Тайчжоу шаҳридаги автомобиль йўллардан бирини кенгайтириш мақсадида қазиш ишларини олиб бораётган йўл қурувчилари тобутни эслатувчи тош қутига дуч келишди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Бу тош тобутнинг ёши шаҳарнинг ёшидан ҳам катта эканлигини аввалига қурувчилар англашмади. Тобут батамом кавлаб олингандан кейин қўшимча ёрдам кераклиги туфайли археологларга мурожаат этишди. Тош тобут очилганда, аввалига унинг ичида мато ва тушунарсиз суюқлик бордек туюлди. Синчликлаб разм солиб, текширилганда у ерда инсон жасади – мўмиё ётганлиги маълум бўлди.

Археологлар мўмиё бундан 700 йил илгари аёл бўлганлигини, қабрдан топилган заргарлик буюмлари ва жасад ўралган матога қараб, аёлнинг Мин сулоласига тегишли эканлиги аниқлашди.

Нафақат аёлнинг танаси, балки унинг устидаги кийимлари ҳам орадан етти аср ўтганига қарамай, яхши сақланган. Диққат билан қаралса, аёлнинг юз тузилишини ҳам аниқ кўриш мумкин.

Аксарият одамлар Хитойнинг АҚШдан кўра ёши улуғлигини унутиб қўйишади. Унинг тарихи минг йилликларга бориб тақалади. Бундай воқеаларни Хитойда кўплаб учратиш мумкин.

Тасаввур қилиб кўринг, ҳар доим машинангиз турадиган жойдан 2000 ёшли мўмиё топилиб турса! Бунақасини бошқа жойда учратиш қийин...
Логин:
Пароль: