Главная » Yangiliklar » Хитойлик хакерлар Япониядаги банк ҳисоб рақамларидан $6 млн. ўғирлашди
Хитойлик хакерлар Япониядаги банк ҳисоб рақамларидан $6 млн. ўғирлашди

Хитойлик хакерлар Япониядаги банк ҳисоб рақамларидан $6 млн. ўғирлашди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Хитойлик хакерлар Япониядаги банк ҳисоб рақамларидан $6 млн. ўғирлашди
  • Дата релиза: 12-06-14, 17:27
Хитойлик хакерлар Япониядаги банк ҳисоб рақамларидан $6 млн. ўғирлашди
Япония полицияси Япониядаги
банк ҳисоб рақамларидан
олти миллион АҚШ доллари
миқдорида пул ўғирлаган 6
нафар Хитой фуқаросини
қўлга олди. Бу ҳақда Киодо
агентлиги хабар бермоқда.
Хакерлар хусусий омонатга
кириш учун паролларни
бузишган ва интернет орқали
пулларни ўз ҳисоб
рақамларига ўтказишган.
Пулларнинг бир қисми
Японияда нақд пулга ечилган,
қолган қисми эса Хитойга
жўнатилган. Япония
полицияси маълум қилишича,
сўнгги 5 ой ичида интернет
банк туридаги
жиноятчиликлардан кўрилган
зарар 14,7 миллион АҚШ
долларини ташкил қилди. Бу
мамлакат тарихидаги ушбу
турдаги жиноятчиликдан
кўрилган рекорд даражадаги
зарар.
Интернет орқали пул
операцияларини бажариш
Японияда анча оммалашган.
Бу уларга уйларидан чиқмай
керакли тўловларни тўлашга
ёрдам беради. Япония
банклари ушбу турдаги
жиноятчиликни олдини олиш
учун барча ишни
қилишмоқда. Аммо, бу
хакерларни жиноятдан, зарар
миқдорини эса ортишидан
тўхтатмаяпти.
Логин:
Пароль: