Главная » Yangiliklar » Кичкина қизалоқ беш кишига ҳаёт бахш этиб, ўлимдан қутқарди, аммо ўзи...
Кичкина қизалоқ беш кишига ҳаёт бахш этиб, ўлимдан қутқарди, аммо ўзи...

Кичкина қизалоқ беш кишига ҳаёт бахш этиб, ўлимдан қутқарди, аммо ўзи...

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Кичкина қизалоқ беш кишига ҳаёт бахш этиб, ўлимдан қутқарди, аммо ўзи...
  • Дата релиза: 29-11-16, 18:24
Кичкина қизалоқ беш кишига ҳаёт бахш этиб, ўлимдан қутқарди, аммо ўзи...
Қизалоқ дунёга келганда, ота-онасининг қувончи чексиз эди, унга Оливия деб исм қўйишди, аммо орадан бир неча йил ўтгач, врачлар қизчанинг миясида хавфли ўсма пайдо бўлганлигини аниқлашди, деб хабар беради “Nonbox.ru” нашри. Ўсимтани операция қилишнинг ҳам, кимётерапия билан даволашнинг ҳам иложи йўқ эди. Уч ёшли Оливия Сведберг ҳар чоршанба куни гимнастика машғулотига борар, мультфильм томоша қилишни, малика либосини кийишни ёқтирарди. Юзидан табассум аримайдиган Оливия ота-онаси — Лауресса ва Брокнинг фахри эди. У туғилганида дунёдаги энг соғлом чақалоқлардан бири эди. Аммо саратон касаллиги барчасига нуқта қўйди. Оливиянинг ота-онаси даволаш бесамарлигини эшитиб, умрининг сўнгги дақиқаларини қизи оила даврасида, бахтли ўтказишини исташди. Оливия учун ҳисобсиз кечалар ва баллар, денгиз саёҳатлари ташкил этилди. Қизча ҳатто денгизда дельфинлар билан ҳам сузди. Бундай кўнгилочар тадбирлар Оливиянинг кайфиятини кўтарди. Аммо буларнинг бари уни ажал комидан қутқариб қололмади. Оливия ҳаётдан кўз юмиб, беш инсонга ҳаёт ҳадя этди. Оливиянинг аҳволи оғирлашиб қолганда, унинг онаси Лауресса қўшни палатада ётган Лукас Геллер исмли болакайга жигар кўчириб ўтказиш зарурлигини, унинг аҳволи оғирлигини эшитиб қолди. Боланинг ўлим билан олишаётганини эшитган Оливиянинг ота-онаси тақдирларига тан бериб, унинг жигарини Лукасга кўчириб ўтказиш керак, деган қарорга келишди. Оливия вафот этган куннинг эртасига унинг жигари Лукасга, юраги, буйраги, ошқозон ости бези, ичаклари, ҳатто кўзлари ҳам бошқа беморларга кўчириб ўтказилди. Унинг буйраги 22 ёшли йигитни, юраги бир ёшли гўдакни, ошқозон ости бези ва ичаклари кичкина Анжелони ҳаётга қайтарди, аммо врачларнинг ўзи уни бедаво дард чангалидан қутқара олмади. Унинг жигари кўчириб ўтказилган Лукас икки йил мобайнида госпиталда даволанди. Илгари юролмайдиган Лукас, айни кунларда тенгдошлари қаторида ўйнаб, югуриб юрибди. Оливиянинг ота-онаси бу қарорга келишлари қанчалик оғир бўлганига қарамай, қизи туфайли ҳаётга қайтган одамларни кўриб, тўғри йўлни танлаганларига амин бўлишди.
Логин:
Пароль: