Главная » Yangiliklar » Кучли ёмғир Тошкент кўчаларини сувга тўлдирди
Кучли ёмғир Тошкент кўчаларини сувга тўлдирди

Кучли ёмғир Тошкент кўчаларини сувга тўлдирди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Кучли ёмғир Тошкент кўчаларини сувга тўлдирди
  • Дата релиза: 01-06-14, 00:16
Кучли ёмғир Тошкент кўчаларини сувга тўлдирди

29 - may пойтахтимизда кузатилган кучли шамол бир неча автомобилларга зарар етказгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун шамолга кучли ёмғир ҳам қўшилди.

Ёққан кучли ёмғир йўлларни сувга тўлдириб, ҳайдовчиларга муаммолар келтириб чиқармоқда.

Ўзбекистон гидрометеология хизмати марказининг хабар қилишича, 30 май куни республикамизда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади, кундузи ҳаво ҳарорати +26, +28 даража, кечаси 16-18 даража илиқ бўлади.
31 май куни ҳам ҳаво ўзгариб, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин, кундузи 25-27 даража, кечаси 16-18 даража илиқ бўлади.
1-2 июнда Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
3-4 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
 


 

Логин:
Пароль: