Главная » Yangiliklar » Лола Аҳмедова: “Биз танлаган номзод ишончимизни оқлайди!”
Лола Аҳмедова: “Биз танлаган номзод ишончимизни оқлайди!”

Лола Аҳмедова: “Биз танлаган номзод ишончимизни оқлайди!”

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Лола Аҳмедова: “Биз танлаган номзод ишончимизни оқлайди!”
  • Дата релиза: 04-12-16, 17:35
Лола Аҳмедова: “Биз танлаган номзод ишончимизни оқлайди!”
Бугун, 4 декабрь Ўзбекистон Республикасида муҳим сиёсий жараён Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонннинг кўп сонли аҳолиси қаторида таниқли санъаткорлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳам сайловда фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедованинг бугунги муҳим сийсий жараён ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Лола АҲМЕДОВА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Бугун юртимизда байрам, десак ҳам бўлади. Ҳаммамиз учун келажагимизга муносиб номзодни танлаш ўта муҳим. Мен ҳам Чилонзор туманидаги сайлов участкасидан мамлакатимиз, фарзандларимиз келажаги учун муносиб бўлган номзодга овоз бердим. Албатта, сайловни ўтказишга тайёргарлик, тарғибот ташвиқотлар ўзимиз учун муносиб номзодни танлашимитзга асос бўлди. Албатта бугун кунгача ҳаммамизнинг олдимизда бир савол турганди: Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бизга мерос қилиб қолдирган шундай гўзал, озод, обод Ватанни келажак авлодга бекаму-кўст, янада юксак тараққиёт билан етказиб бера оладиган, бир сўз билан айтганда келажагимиз учун ҳар бир жабҳада масъул бўладиган давомчи ким бўлиши мумкин? Бугун ана шу саволга ҳар биримиз жавоб бердик. Ўйлаймизки, биз танлаган номзод ана шундай масъулиятни етарли даражада бажара олади. Биз бунга ишонамиз!
Логин:
Пароль: