Лола: “Фарзандларим сайловни интизорлик билан кутди”
- Категории: Yangiliklar
- Название: Лола: “Фарзандларим сайловни интизорлик билан кутди”
- Дата релиза: 04-12-16, 17:37
Хонанда Лола “PressClub: Elections-2016.uz” пресс-клубига ташриф буюрди ва бугунги сайлов кунидаги таассуротлари билан бўлишди.
Лола, хонанда:
—Биз бугун эрта тонгданоқ катта ҳаяжон билан уйғондик. Биз бу кунни жуда узоқ кутдик ва бу кунга узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Айниқса, фарзандларим ҳар куни “Биз қачон бориб, ўз танловимизни амалга оширамиз”, деб кун санади. Бугунги сайловда бизнинг овозимиз катта аҳамиятга эгалигини ҳис этишнинг ўзи ёқимли. Биз бугун муносиб номзод, катта тажрибага эга бўлган инсон учун овоз бердик. У қисқа фурсат ичида жуда кўп ишларни амалга оширди. Мен бу инсонга овоз берар эканман, Ватанимнинг, оилам ва фарзандларимнинг келажагига ишонаман.
Ҳали сайловда иштирок этишга улгурмаганларга эса, ўз оилангиз билан тегишли сайлов участкасига боринг ва келажак учун овоз беринг, дейман. Бунинг учун сайлов участкаларида барча шароитлар яратилган. Ёш оналар учун она ва бола хоналари ташкил этилган. Кўзи ожизлар учун илк марта махсус бюллетенлар жорий қилинган.
Юртимизда ўтказилаётган сайлов, аввалгиларидан ўзининг очиқ-ошкоралик руҳида ўтаётгани билан фарқ қилади. Президентликка кўрсатилган барча номзодларнинг сайловолди кампаниялари юқори даражада ташкил этилди. Биз оддий фуқаро сифатида Президентликка номзодлар ҳақида тўлиқ маълумот олдик ва Юртимизни кимнинг қўлига топшираётганимиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлдик”