Лола: “Санъатдан ҳам муҳимроқ ишларим бор”
- Категории: Yangiliklar
- Название: Лола: “Санъатдан ҳам муҳимроқ ишларим бор”
- Дата релиза: 13-03-17, 11:27
Исми жисмига монанд, мафтункор ва латофатли хонанда Лола Йўлдошева “Даракчи” газетаси меҳмони бўлди.
— Баҳор, 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин дилдан табриклаймиз. Ҳар доимгидек гўзалсиз!
— Раҳмат, ўзингизга ҳам байрам муборак бўлсин!
— Оилангизда байрамни қандай нишонлайсизлар?
— Болалигимизда 8 март бу — онамнинг куни эди. Ҳаммамиз бир бўлиб уларни хурсанд этиш учун турли-туман совғалар ясаб, сюрпризлар ўйлаб топардик. Бугунги кунга келиб эса мен учун бу кун икки карра байрамга айланган. Чунки мен ойимни, болаларим эса мени табриклаб, совғалар беришади. Ўғлим, байрам куни қизим иккимизга нонушта тайёрлаб беришни ёқтиради. Кейин болаларим билан бирга онамнинг уйига бориб, байрамни ўша ерда давом эттирамиз.
— Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?
— Биласизми, ўтган қиш ойларида, ўзимни айиққа ўхшатдим. Баҳор келиб, энди “уйғоняпман”. Аслида, бу гўзал мавсум мен учун алоҳида аҳамиятга эга десам адашмайман. Ўзгаришлар, янгиланишлар фаслида ўзимни қалбан бошқача ҳис қила бошлайман. Атрофимда, ҳаётимда, ўзимда янгилик яратиш истаги пайдо бўлади. Бунинг барчаси табиатнинг ҳам уйғониши билан боғлиқ бўлса керак.
— Бу ўзгаришлардан бирини кўришга улгурдик. Яқиндагина, сочингизни жуда калталатдингиз. Қизиқ, бу кескин ўзгаришларнинг сабаби нимада экан?
— Юқорида айтиб ўтганимдек, ўзгаришлар мавсуми келди. Бундан ташқари, инсоннинг қалбидаги ўзгаришлар, унинг ташқи кўринишига ҳам таъсир қилади. Ва яна бир оддий сабабларидан бири, шунчаки узун сочлардан чарчаганим.
— Концерт олди кетма-кет янги қўшиқ ва клиплар тақдим этиб, мухлисларингизни шижоатингизга қойил қолдиргандингиз. Аммо бугун жимсиз? Яқин орада ижодий янгиликлар яратиш режангизда борми?
— Фақат ҳаракатда бўлиш одамни чарчатади. Ҳаётни фақат иш билан боғлаш, нуқул шошиб юриш билан умр ўтиб кетаётганини сезмай қоламиз. Бу нотўғри, назаримда. Чунки ҳаётдаги бошқа муҳимроқ нарсалар, назардан четда қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам танаффус керак. Шундагина тинчланиб, атрофга назар ташлашга имкон туғилади. Сўнгги уч-тўрт ой давомида ҳаётимда шундай пайт бўлдики, ижоддан тўхтадим. Ўзимга-ўзим “хўш, кейинги манзил нима? Унга эришганимдан кейин нима бўлади? Касбимдаги мақсадларимга етиб бордим, кейин-чи? Бунинг охири қандай якун топади?”, каби саволлар бера бошлади. Қалбим бу йўсинда давом этишимга қарши эди. Аслида, менинг ўй-хаёлларим, мақсадим бундай эмас, ҳаётимдаги бошқа нарсалар мен учун афзалроқ экан. Саънатдаги ўрнимни ўйлаб, тасвирга олиш майдончаларида куйиб-пишиб юришдан кўра, болаларим билан уйда, турли машғулотлар билан вақт ўтказиш ёқимлироқ эканини англаб етдим. Болаларимнинг болалиги, бугуни, кўз олдимдан, кино тасмадек ўтиб кетишини истамайман. Дақиқалар билан яшашни хоҳладим. 2017 йил шахсий ҳаётимда бир қанча ўзгаришлар бўлади, режаларим кўп. Шунинг учун ҳозир ижодим тўғрисида гапириб, мухлисларимни умидлантириб қўйишни истамайман. Аммо бу билан “Санъатни тарк этаман” дея баландпарвоз гаплар аймоқчи эмасман. Чунки, ижодкор доим изланишда, фаолиятда бўлиши керак. Уни бу имкониятдан маҳрум этиш нотўғри. Бу унга нафас олишни тақиқлагандек гап. Ишонинг, бу гапларни мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб, бу оғриқни ҳис этган инсон сифатида айтяпман. Келажакда қалбим буюрганда, қўшиқларим билан тингловчиларимни баҳрамад этиб тураман. Лекин олдиндан бирор муддатни айта олмайман.
— 2016 йилги яккахон концерт дастурингизда қизингиз Шаҳина ҳам қўшиқ куйлади. Келажакда у ҳам хонанда бўламан деса, қаршилик қилмайсизми?
— Болаларим билан суҳбатлашганимда уларнинг хоҳиш-истаклари билан қизиқаман. Ўғлим, мен доим уйда бўлишимни, фақат улар билан вақт ўтказишимни истайди. Қизим эса доим саҳнада бўлишимни, қўшиқ куйлашим ва машҳур бўлишим тарафдори. Саволингизга келсак, менимча қизим санъат йўлини танламайди. Бироқ, агар у бунга қарор қилса албатта уни қўллаб-қувватлайман, кўмак беришга ҳаракат қиламан. Очиғи, қизим, бу касб унинг учун эмаслигини, англаб етиши учун ҳам унга ёрдам бераман.
— Инстаграмдаги “фолловер”ларингиз ҳақида гаплашсак. Сизнингча, улар сизни яхши гаплар билан сийлашадими ёки танқидчиларнинг сони кўпроқми?
— Сўнгги вақтлар улар менга меҳрибон бўлиб қолишганини сезяпман. Мухлисларим ҳар бир суратим остида ижобий фикрлар билдириб, мени хурсанд этишяпти, илҳомлантиришяпти. Танқидий фикрлар аввалгига кўра анча камайган. Бироқ ўзидаги салбий энергия билан саҳифамни “безаб” турадиганлар ҳам йўқ эмас. Уларга муносабатим ёмон эмас. Ҳаммага бирдек ёқиб бўлмаслигини аллақачон тушуниб етганман.
— Куни-кеча хонанда Манзура доим очиқ-сочиқ кийинишингизга шама қилиб изоҳ ёзди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, янги харид қилган либосингиз сурати остига “Ваниҳоят ёпиқ либос...” деб ёзганини ўқиб, хаёлингиздан нималар ўтди?
— Ҳамкасбимни айнан шу мавзу бунчалик ўйлантиришини билмаган эканман. Менимча, Манзура мен билан шунчаки сўз ўйини қилиб, ҳазиллашди. Мен ҳам бўш келмасдан, ҳазиломуз жавоб қайтардим. Назаримда, бу гапларни жиддий қабул қилиш нотўғри.
— Машҳур бастакорлардан бири “Рассомнинг яхши ижод қилиши учун унга уч нарса муҳим: бу мақтов, мақтов ва яна бир бор мақтов” деган экан. Сизга “илҳом парилари” келиши учун нималар зарур?
— Мени муҳаббат ҳаракатлантиради. Назаримда, ҳар бир ишнинг пойдевори ҳам айнан меҳр ва муҳаббатдан яралган бўлиши керак.
— Ижтимоий тармоқ орқали шахсий ҳаётингизда ўзгаришлар рўй бераётганини билдиргандингиз. Бу ўзгаришлар ҳақида батафсилроқ гапирсангиз...
— Шахсий ҳаётим фақат меники, шу сабаб сир бўлиб қолишини истайман. Лекин бир нарсага изоҳ бериб ўтмоқчиман, бугунги кунда суратларимни жойлаштираётганим, бахтим билан қисман бўлишаётганим, ўша инсонни энди учратганимдан далолат эмас. Агар бу муносабатлар ҳақида гап бошласам, узоқ йиллар ортга назар ташлашга тўғри келади. Севгимиз тарихини кейинроқ, вақти келганда барча билан бўлишишга ваъда бераман. Ҳозирча вақти келгани йўқ. Фақат муносабатларимиз жиддийлашиб, аҳду паймон қилдик.
— У ҳақида нималарни гапириб бера оласиз?
— Биласизми, инсонда шундай ҳолат бўладики, у қалбида кемтиклик сеза бошлайди. Ўша бўшлиқни иш, қўшимча машғулотлар билан тўлдириб бориб, ўзини банд қилишга ҳаракат қилади. Айнан менда ҳам шундай эди. Аммо учратган инсоним ўша камчиликларни тўлақонлик қоплади. Меҳри, эътибори, барча инсоний фазилатлари билан кўнглимдан жой олди. Эртанги кунга ишончимни оширди. Муносабатларимизда гумон, шубҳа, ишончсизликка ўрин қолмади. Менимча, бир аёл учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Бугунги бахтимни асраб-аввайлаб яшашни истайман. Ҳозирча айтадиганларим шу...
Хонанда ҳаётидаги янгилик ва ижобий ўзгаришлар ҳақида кўп нарсаларни гапириб беришни истади-ю, аммо уни кўз-кўз қилишни хоҳламади. Шунинг учун ҳам севгиси ва яқин кунларда режалаштираётган муҳим воқеалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтишни истамади. Биз эса унга бахт ва орзулари рўёбини тилаб, хайрлашдик.
Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди
Фотомухбир: Шерзод ИКРАМУТДИНОВ