Главная » Yangiliklar » Мавлуда Асалхўжаева: “Бу жараёнга бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ”
Мавлуда Асалхўжаева: “Бу жараёнга бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ”

Мавлуда Асалхўжаева: “Бу жараёнга бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ”

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Мавлуда Асалхўжаева: “Бу жараёнга бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ”
  • Дата релиза: 04-12-16, 17:34
Мавлуда Асалхўжаева: “Бу жараёнга бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ”
Бугун, 4 декабрь Ўзбекистон Республикасида муҳим сиёсий жараён Президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонннинг кўп сонли аҳолиси қаторида таниқли санъаткорлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳам сайловда фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг бугунги муҳим сийсий жараён ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Мавлуда Асалхўжаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Мен Яшнобод туманидаги 360-сайлов участкасида овоз бердим. Эрта тонгданоқ аҳолимизнинг бу муҳим сиёсий жараёнга фаоллигига гувоҳ бўлдим. Барчанинг кайфияти байрамона. Ҳар биримиз бугун келажагимиз учун овоз беряпмиз. Бу жараёнга бефарқ бўлишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Биз танлаган номзод, албатта ишончимизни оқлайди деган умиддаман.
Логин:
Пароль: