Главная » Yangiliklar » “Мендаги қаттиқ қўрқув эр-хотинлик муносабатларига тўсқинлик қилмоқда”
“Мендаги қаттиқ қўрқув эр-хотинлик муносабатларига тўсқинлик қилмоқда”

“Мендаги қаттиқ қўрқув эр-хотинлик муносабатларига тўсқинлик қилмоқда”

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: “Мендаги қаттиқ қўрқув эр-хотинлик муносабатларига тўсқинлик қилмоқда”
  • Дата релиза: 22-10-16, 20:47
“Мендаги қаттиқ қўрқув эр-хотинлик муносабатларига тўсқинлик қилмоқда”
— Ота-онамнинг хоҳиши билан холамнинг ўғлига турмушга чиқдим. Лекин у киши билан биргаликдаги ҳаётимиз узоққа бормади. Собиқ эримнинг саломатлиги борасида нозик муаммоси борлиги сабаб ажрашишга мажбур бўлдик. Орадан кўп ўтмай, менга кўнгил қўйган бир йигит оила қуришни таклиф қилди. Унинг ота-онаси турмушга чиққанимни, бироқ оилавий ҳаёт кечирмаганимни билишарди. Шунинг учун аввалига розилик билдиришди. Кейинроқ ғийбатчиларнинг гапига киришдими, тўйга қаршилик қила бошлашди. Аммо у ҳеч нарсага қарамай, мени севишини айтиб, никоҳига олди. Мана икки йилдирки, севган инсонимнинг рафиқасиман. Ҳозир ота-онамникида яшаймиз. Мендаги қаттиқ қўрқув эр-хотинлик муносабатларига тўсқинлик қилмоқда. Шифокорларга ҳам, табибларга ҳам мурожаат қилдим. Аммо... Атрофдагилар эса мени тушунмай, «Шунақаси ҳам бўларканми?» деб кулги қилишаяпти. Исмини сир тутган мухлис, 24 ёш, Сурхондарё вилояти. Қайнонажон: — Қизим, ҳозир тиббиёт жуда ривожланган. Давоси йўқ дарднинг ўзи йўқ. Асаб ва руҳият соҳаси мутахассислари албатта муаммонгизни ҳал қилишга кўмак беришади. Гап-сўзларга келсак, авваламбор шахсий ҳаёт ҳар кимнинг ўзигагина тегишли бўлган ҳудуддир. Уни муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Сир-синоатга тўла дунёда сиз ҳам бахтли-саодатли аёл бўлишингизга ишонамиз. Сизга мустаҳкам ирода, соғлик тилаб қоламиз. Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос: — Кўпинча она, опа ёки келинойилар балоғатга етган қизини чимилдиқдан шармисор бўлиб қайтган келинлар ҳақидаги воқеалар билан қўрқитиб қўйишади. Гарчи бу ишлари билан қизларини ёмон йўлга кириб қолишдан ҳимоя қилишни кўзлаган бўлишса-да, ўзлари истамаган ҳолда уларнинг онгида нотўғри тушунча шакллантириб қўядилар. Натижада, айримларда оила қурганларидан кейин «Менда ҳам ўша ҳолат такрорланса, оқибати фожеа билан тугайди», деган қўрқув пайдо бўлади. Шу сабабдан хоҳ йигит бўлсин, хоҳ қиз бўлсин, вақти етганида айнан ота ёки она фарзандининг жинсий тарбиясини шакллантиргани маъқул. Тушунишимча, сизнинг ҳолатингизда қўрқув аллақачон фобия даражасига кўтарилган. Шу тобда сизга бирор маслаҳат бера олмайман. Чунки психологияда фобиянинг сабабларини аниқлаб, ана ундан кейингина даволашга киришилади. Маслаҳатим, вақтни чўзмай, мутахассисга мурожаат қилинг. Чунки ушбу вазиятда вақтнинг ўтиши фақат зарарингизга хизмат қилади. Саодат Очилова ёзиб олди.
Логин:
Пароль: