Главная » Yangiliklar » МСК яна бир депутатнинг ваколатини муддатидан илгари тугатди
МСК яна бир депутатнинг ваколатини муддатидан илгари тугатди

МСК яна бир депутатнинг ваколатини муддатидан илгари тугатди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: МСК яна бир депутатнинг ваколатини муддатидан илгари тугатди
  • Дата релиза: 25-12-16, 13:27
МСК яна бир депутатнинг ваколатини муддатидан илгари тугатди
2016 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 16-Пахтаобод сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати А.Ғофуровнинг депутатлик ваколати берган аризасига биноан муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Manba: Darakchi.uz
Логин:
Пароль: