Главная » Futbol yangiliklari » “Насаф” учун янги футбол мавсуми эртароқ бошланади
“Насаф” учун янги футбол мавсуми эртароқ бошланади

“Насаф” учун янги футбол мавсуми эртароқ бошланади

  • Категории: Futbol yangiliklari
  • Название: “Насаф” учун янги футбол мавсуми эртароқ бошланади
  • Дата релиза: 08-12-16, 13:02
“Насаф” учун янги футбол мавсуми эртароқ бошланади

Келаси йил футбол мавсуми жамоамиз учун одатдагидан эртароқ бошланиши кутилмоқда. Бунга 13 декабр куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган ОЧЛ мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқлик киритилади.

ОФКнинг бу йилги квотаси кутилганидек 1+2 кўринишда бўлса, “Насаф” жамоаси бронза медали соҳиби сифатида плей-офф ўтиш босқичидан бошлаши мумкин.

Яъни, “Насаф” 31 январ куни дастлабки босқич учрашувини ўз майдонида ўтказади. Аммо жамоамиз келаси йилги ОЧЛ баҳсларини Қарши шаҳридаги ўз майдонида эмас, балки катта эҳтимол билан Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ўтказиши кутилмоқда. Клубимиз раҳбарияти бу борада Ўзбекистон Футбол Федерациясига расман мурожаат қилган. Сабаби, “Марказий” стадионда кенг миқиёсдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

“Насаф” жамоаси учун келаси мавсум одатдагидан эртароқ бошланишини ҳисобга олган клубимиз раҳбарияти ва мураббийлари, январ ойида хорижий йиғин ташкил қилиш устида ҳам иш олиб боришмоқда.

“Насаф” жамоаси футболчилари 20 декабр куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилади ва келаси мавсум тайёргарликларини бошлайди.

Логин:
Пароль: