Omsklik qizcha tomog'iga tiqilgan mix bilan ikki oy yurdi
- Категории: Yangiliklar
- Название: Omsklik qizcha tomog'iga tiqilgan mix bilan ikki oy yurdi
- Дата релиза: 25-01-17, 12:47
Россиянинг Омск шаҳар жарроҳлари 13 ёшли қизчанинг бронхидан икки ой давомида турган канцелярия тугмача михи (кнопка)ни олишди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.
Қизчани ота-онаси шаҳар касалхонасининг йирингли жарроҳлик бўлимига икки ойдан бери йўтали тўхтамаётганидан шикоят қилиб, олиб келди. Улар қизни дори-дармон билан даволаб бўлмайдиган вирусли инфекция юқтирган, деб ўйлашди.
Қизчанинг кўкрак қафаси рентген қилинганда, унинг бронхида ёт жисм борлиги аниқланди. Жарроҳлар тугмачали михни нафас йўли орқали чиқаришди. Кейинчалик қизча тугмачали михни оғзига солиб ўйнаётганда тасодифан ютиб юборганлигини, аммо буни ота-онасига айтишга қўрққанлигини маълум қилди.