Главная » Yangiliklar » Она фарзандини қўнғироққа жавоб беришга мажбурловчи дастур ўйлаб топди
Она фарзандини қўнғироққа жавоб беришга мажбурловчи дастур ўйлаб топди

Она фарзандини қўнғироққа жавоб беришга мажбурловчи дастур ўйлаб топди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Она фарзандини қўнғироққа жавоб беришга мажбурловчи дастур ўйлаб топди
  • Дата релиза: 20-08-14, 22:46
Она фарзандини қўнғироққа жавоб беришга мажбурловчи дастур ўйлаб топди

АҚШнинг Хьюстон шаҳрида истиқомат қилувчи Шэрон Стендифирд ўғлининг қўнғироқларга жавоб бермаслигидан чарчади. Шундан сўнг, аёл бир гуруҳ дастурчиларни топди ва уларга ўғлининг телефонини блокка тушириб қўювчи дастурни яратирди.

 Дастур талабларига кўра, агарда бола қўнғироққа жавоб бермаса, қурилма блокка тушади ва ундан умуман фойдаланиб бўлмайди, деб ёзади Mirror нашри.

 “Мен Брэдлини ҳеч телефонга вақтида келишга мажбур қилолмадим. У қўнғироққа жавоб бермагач, ҳаёлимга мингта нарса келарди. Шундан сўнг, мен бунга қарши чора кўришни мақсад қилдим. Ўғлим қўнғироққа ёки СМСга жавоб бермаса, унинг телефонини блокка тушириб қўювчи дастурни яратиб берган дастурчиларни топиш учун бир неча ой кетказдим”,-дейди Шэрон Стендифирд.

 Шундай қилиб, Ignore No More дастури пайдо бўлди. Ушбу иловани боланинг телефонига жойлагач, фарзанд агарда қўнғироққа жавоб бермаса, унинг телефондан фойдаланиш мумкин бўлмай қолади. Агарда телефон блокка тушиб қолса, бола фақатгина онасига ёки тез ёрдам хизматига қўнғироқ қила олади. Фарзандлар ота-онасига қўнғироқ қилганидан сўнг, уларга махсус код юборилади.

 Ушбу дастурни Android қурилмалари учун Google Play Market бўлимидан топиш ҳам мумкин.

Логин:
Пароль: