Қорақалпоғистонлик фуқаро маст ҳолатда одам ўлдириб қўйди
- Категории: Yangiliklar
- Название: Қорақалпоғистонлик фуқаро маст ҳолатда одам ўлдириб қўйди
- Дата релиза: 13-03-17, 11:27
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 1978 йилда туғилган фуқаро А. маст ҳолда Э.Алакўз кўчасида, ўзаро жанжал оқибатида 1963 йилда туғилган фуқаронинг юз қисмига уриб, тан жароҳати етказган, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Агарда фуқаро спиртли ичимлик ичиб маст бўлмаганида, мазкур жиноят содир этилмаган бўларди”, —дейилади хабарда.
Manba: Darakchi.uz